«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 01:44
ЎЗO‘Z

Тожикистон президентининг 21 ёшли ўғли ҳаётидаги илк лавозимга тайинланди

14 окт, 12:57 2 656 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон президентининг 21 ёшли ўғли ҳаётидаги илк лавозимга тайинланди Фото: president.tj
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кенжа ўғли – 21 ёшли Сомон Имомали “Талко Кабель” алюминий компанияси бош директори ўринбосари этиб тайинланди. Сомон меҳнат фаолиятидаги ушбу биринчи лавозимни Тожик миллий университетини битириши биланоқ олди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Нашр манбаларидан бирининг маълумотларига кўра, Тожикистон президентининг ўғли ушбу лавозимда 3 ойдан бери ишламоқда.

“Аслида, уни бу ерга амалиёт ўташ ва тажриба орттириш учун юборишган. Ўз вақтида президентнинг тўнғич ўғли Рустам Имомали ўз меҳнат фаолиятини ёшлар ишлари бўйича қўмита ва иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида бошлаган. У сўнгра божхона хизмати ва аксилкоррупцион агентликдаги раҳбарлик лавозимларига олинган”, деб айтган манба.

Бошқа манбанинг хабар беришича, Сомон Имомали ҳам иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида амалиёт ўтамоқда, бироқ у ерда расман қайд қилинмаган.

2017 йил 8 мартда Тожикистон президенти матбуот хизмати Сомоннинг бир нечта суратларини илк бор эълон қилган. Суратлардан бирида унинг отаси Имомали Раҳмон ва акаси Рустами Имомали билан биргаликда Душанбеда кўчат ўтқазиш тадбирида иштирок этаётгани тасвирланган бўлган.

Тожикистон президентининг 7 қизи ва 2 ўғли бор. Улардан аксарияти юқори лавозимларни эгаллайди. Имомали Раҳмоннинг 2-қизи Озода Раҳмон президент аппаратини бошқаради, тўнғич ўғли Рустами Имомали пойтахт Душанбега мэрлик қилади. Раҳмоннинг 4-қизи Руҳшона Раҳмонова ташқи ишлар вазирлигининг бўлимларидан бирида бошлиқ, 6-қизи Зарина Раҳмон республиканинг энг йирик банкларидан бири ҳисобланган “Ориёнбанк”да раҳбар ўринбосари лавозимида ишлайди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00
  • Саудия қироли ўз ўғлини АҚШга элчи этиб тайинлади 23 апр, 08:36
  • Душанбе-Тошкент авиарейсини барбод қилганлар ишдан бўшатилди 22 фев, 08:21
  • Тожикистон: ҳоким ўғил президент отасига миннатдорчилик билдирди 19 фев, 13:12
  • “Лукойл” вице-президентининг ўғли икки йилга қамалиши мумкин 13 окт, 12:46
  • Бангладешдаги террорчилик ҳаракати ташкилотчиси йирик сиёсатчининг ўғли эканлиги аниқланди 04 июл, 12:36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бир кунда 300дан ошиқ янги ҳолат қайд этилди. Бу янги рекорд 04 июл, 01:15 0
  • Тошкентда яна бир бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 29тага етди 04 июл, 00:30 0
  • Мутахассис: ”Йога коронавирусга чалинганларнинг енгил нафас олишига ёрдам беради” 04 июл, 00:13 0
  • Гвардиола ёзда олинадиган футболчилар номини ошкор қилди 03 июл, 23:56 2
  • Шайх ҳазратлари дин арбобининг сиёсатга аралашишига қарши бўлганми? 03 июл, 23:40 44
  • Самарқанддаги заводда янги автомобил ишлаб чиқарилади 03 июл, 23:27 132
  • Дунёда коронавирусдан 17 вакцина одамларда синовдан ўтказилмоқда 03 июл, 23:12 129
  • Туркияда мушак ишлаб чиқарилувчи фабрикада портлаш юз берди (видео) 03 июл, 22:53 81
  • ЖССТ чегаралар очилганидан сўнг вазият ёмонлашиши мумкинлигини билдирди 03 июл, 22:33 131
  • Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман" 03 июл, 22:15 141
  • Катта адрон коллайдерида фанга номаълум янги зарра кашф этилди 03 июл, 21:53 249
  • Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди 03 июл, 21:34 678
  • Бўлимлар