«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 16:11
ЎЗO‘Z

Сабр тугади: Россия ва Туркия доллардан воз кечди

14 окт, 07:08 7 754 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сабр тугади: Россия ва Туркия доллардан воз кечди Россия халқаро ҳисоб-китоблардан Америка валютасини сиқиб чиқармоқда. Бунда Москвага АҚШ босимидан жафо чеккан савдо ҳамкорлари кўмаклашмоқда. Россия ва Туркия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишиб олгани дедолларизациядаги навбатдаги ютуқ бўлди. Тез орада Туркия банклари SWIFT᾽нинг рус муқобилига уланишади ва “Мир” карталарини қабул қилишни бошлашади деб ёзади Спутник нашри РИА Новости хабарига асосан.

Рубль ва лира учун
Ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи долларда амалга оширилмоқда, лекин америка валютасининг позицияси кундан-кунга заифлашмоқда. Доллардан Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига тушган ва Оқ уйнинг агрессив ва олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсатидан чарчаган мамлакатлар воз кечмоқда.

Бундан икки йил илгари Россия, Эрон ва Туркия нефть, газ ва қатор товарлар учун ҳисоб-китобни миллий валютада амалга оширишга қарор қилишганди. 2017 йилнинг ўзидаёқ қарийб 9 фоиз турк экспорти миллий валютада амалга оширилганди.

2018 йил августида Дональд Трамп турк пўлати импорти тарифини икки бараварга оширди. Шундан сўнг лира долларга нисбатан 20 фоиздан ортиқ қадрсизланди. Анқара экспортёр олдига миллий валютада халқаро ҳисоб-китобларнинг улушини ошириш учун ҳар қандай восита ва механизмни ишга солиш вазифасини қўйди.

Ўтган йили Туркия билан савдонинг 22 фоизи рубль ва лирага тўғри келди. Шундан 21,1 фоизи рус валютаси рублга. Бундан ташқари, Россия ва Туркия 12,9 фоиз ҳисоб-китобни еврода амалга оширди. Шундай бўлса ҳам қолган 65 фоизини доллар эгаллади. Эндиликда икки давлат америка валютасидан воз кечишдаги навбатдаги қадамни ташлашди.

Россия молия вазири Антон Силуанов ва Туркия ғазначилик ва молия вазири Берат Албайрак имзолаган ҳукуматлараро битим турк банклари ва компаниялари рус тўлов тизимига уланишини назарда тутади. Туркияда рус карталари “Мир”ни қабул қилишга имкон берувчи инфратузилма яратилади. Амалда бу икки мамлакатнинг тижорат банклари трансчегаравий ўтказмалар учун тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисобларидан янада фаол фойдаланиши мумкинлигини англатади.

SWIFT муқобили
SWIFT халқаро банклараро ахборот узатиш ва тўловларни амалга ошириш тизимидан 200 дан ортиқ мамлакатлардаги 10,8 мингга яқин йирик ташкилотлар фойдаланади. Вашингтон Москвага бир неча марта ушбу тизимдан узиб қўйиш билан таҳдид қилганди.

Бу барча таҳдидларга жавобан Россия банки Молиявий хабарларни узатиш тизимини (СПФС) яратди ва ҳозирда хитойлик, туркиялик ва эронлик тартибга солувчилар билан унинг ишини мувофиқлаштирмоқда.

Олға силжиш сезилмоқда: SWIFT᾽нинг рус муқобилига саккизта хорижий банклар уланди, учтаси тўлиқ равишда тўловларни ўтказмоқда, бештаси ҳозирча тизимни синовдан ўтказмоқда.

Россияга доллар тобелигини заифлаштиришда Хитой ёрдам бермоқда. Мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китобнинг миллий валютадаги улуши 17 фоизга етди ва бу ўсишда давом этмоқда.

2015 йилда “Газпромнефть” ўзининг бутун нефть экспортини Хитойга юанда амалга оширди. Жорий йилнинг август ойида эса “Роснефть” экспорт шартномалари учун доллардан фойдаланишни тўхтатишини маълум қилди.

Хитой ҳам ўзининг молиявий тизимини (CIPS) ривожлантирмоқда. Унга бир неча Россия банклари аллақачон уланган.

Сентябрь ойида Эрон билан ҳам ҳисоб-китобни миллий валютада фаоллаштиришга келишиб олинди. Июль ойида эса Россия ва Ҳиндистон Марказий банклари қурол-яроқ бўйича тегишли битим тузишди. Қурол-аслаҳа – ўнлаб миллиард доллар келтирувчи Россиянинг Ҳиндистонга асосий экспорти. Бу борадаги энг йирик шартнома 325 миллиард рублга 5 дона “С-400” зенит-ракета тизимларини етказиб бериш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Бўлимлар