«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2020, 14:05
ЎЗO‘Z

Расул Кушербаев: "Артел" монополия сари интилишда сиёсий "крыша"га эга бўлди

14 окт, 00:02 2 298 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расул Кушербаев: "Артел" монополия сари интилишда сиёсий "крыша"га эга бўлди Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мамлакатимиздаги монополия ва қонунчиликдаги лоббизм ҳақида фикр юритиб, "Артел" компанияси ва "Миллий тикланиш" партияси алоқалари ҳақида ўз саҳифасида ёзиб қолдирди:

Бу фикрларимни сайлов жараёни ёки бошқа шахсий манфаатларга алоқаси йўқ, деб қабул қилишларини истардим.

Мен монополиянинг ҳар қандай шаклига қаршиман. Биздаги кўпгина мағлубиятлар у сабаб ва афсуски давлат манфаатлари юзасидан табиий монополияга ҳозирча чидаш керак бўлаяпти, бироқ бу ҳам вақтинча.

Чунки монополия шароитида бир инсон ёки бир гуруҳ шахсларнинг бойиши, яхши яшаши учун бошқалар қурбон қилинади. Монополия эркинликни чеклайди, рақобатни ўлдиради, ривожланишни ортга қайтаради, у жамиятни иқтисодий қулликка етаклайди. Балки оширворгандирман, лекин бор гап шу.

Артел монополист эмаслигига ишонгимиз келади, ҳақиқатан де юре у монополист эмас ва бунга интилмаяпти, бироқ де факто интилаяпти. Буни импорт маҳсулотларига қўйилаётган турли тўсиқ ва оширилган божлар мисолида кўрса ҳам бўлади.

Яқинда иқтисодчи Юлий Юсупов импортдаги чекловлар ортидан Артелни қулоғи кўринаётганини, бизнинг вазирлик ва идоралар биргина компания манфаатлари учун ишлаётгандек туюлаётганини билдирганди. Ўз ўрнида Артел норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, Ўзбекистонда иқтисодиёт эркин бозор принципларига кўра ишлашини маълум қилди. Оддий айтганда Артел лоббизм билан шуғулланмаган. Мен бунга ишонаман. Чунки расман Артелда сиёсатда лоббизм учун сиёсий суянчиқ йўқ. Амалда эса... Унга биргина шу нарса расман етишмаётганди.

Куни кеча Артел "Миллий тикланиш" партиясини танлаганини англадим, партия эмас "Артел" танлади ва монополия сари интилишда сиёсий "крыша" га эга бўлди расман. Энди лоббизм билан расман шуғулланиш ва қонунчилик орқали де юре монопол бўлишга ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлди.

Иқтисодиётда барча учун тенг имконият ва шароитлар яратилмас экан, кўпчилик камчиликнинг манфаати учун қулликка маҳкум бўлади. Биз иқтисодиётда эркинлик, тенглик ва монополиядан ҳолилик тарафдоримиз.

"Миллий тикланиш" га эътирозим йўқ, омадини берсин. Фақат монополия нима эканлигини унутмасалар бўлди.

Ўзимни эса бир савол ўйлантираяпти: Артел монополия учун "крыша"ликка бошқа партияни танлаганда вазият қандай бўларди?



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кушербаев: «Ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жазо цензурани кучайтириши мумкин» 14 мар, 17:09
  • Расул Кушербаев: «Ким бўлишидан қатъи назар тубан инсон эканлигини намоён этибди» 03 мар, 10:50
  • Кушербаев: “Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади” 15 фев, 22:15
  • Расул Кушербаев стипендиянинг 400 минг сўм этиб белгилангани ҳақида фикр билдирди 12 сен, 11:35
  • Расул Кушербаев: Кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини ҳокимлардан олиб, судларга бериш керак 14 июл, 14:30
  • Давлат томонидан тартибга солинадиган фаолият соҳалари қисқартирилади 13 фев, 13:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Трамп мактабларни очишни талаб қилди — акс ҳолда пул берилмайди 11 июл, 13:48 72
  • Вазир фарзандини мажбуран рус мактабларига ўқишга берадиган ота-оналарга мурожаат қилди 11 июл, 13:26 209
  • Аёлингизнинг баҳосини биласизми? 11 июл, 13:03 383
  • Уч пора Қуръон ёдлаган мелиса 11 июл, 12:39 676
  • Гулдек оилани бузган SMS... 11 июл, 12:13 976
  • Уйда коронавирусдан даволанаётганлар қандай дориларни ичиши керак? 11 июл, 11:50 1 034
  • Oнa қизининг нoмини бyлғaди 11 июл, 11:26 1 449
  • Xiaomi ўзининг энг арзон электроскутерини тақдим этди 11 июл, 11:04 344
  • Гўзaлликми ёки coxтaлик… 11 июл, 10:41 394
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12,2 мингдан ошди 11 июл, 10:37 451
  • Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши озиқ-овқат тақчиллигига таъсир этмаслиги билдирилди 11 июл, 10:18 293
  • Чўччайган лаблар сири 11 июл, 09:55 1 133
  • Бўлимлар