«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:54
ЎЗO‘Z

Канада бош вазири сайловолди намойишига бронежилетда келди (фото)

13 окт, 16:30 2 619 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Канада бош вазири сайловолди намойишига бронежилетда келди (фото) Фото: Frank Gunn/The Canadian Press
Канада бош вазири Жастин Трюдо сайловолди намойиши вақтида саҳнага бронежилетда чиқди. CBC телеканалининг хабар беришича, 12 октябрда Миссиссогада ўтган намойишга Трюдо бошчилик қилувчи Либерал партиянинг 2 мингга яқин тарафдори келган.

Намойиш бошланишини 90 дақиқага кечиктиришга тўғри келган. Журналистларга маълум бўлишича, бунга “хавфсизликка таҳдид” сабаб бўлган. Айнан кимга таҳдид қилингани маълум қилинмаган. 1,5 соатлик кечикишдан кейин бош вазир минбарга костюми остидан кийилган бронежителда чиққан. Унга хизмат формасида бўлган ва елкасига оғир рюкзаклар тақиб олган тансоқчилар ҳамроҳлик қилган. Шунингдек, турмуш ўртоғининг чиқишини эълон қилиши керак бўлган бош вазирнинг рафиқаси саҳнада пайдо бўлмаган.

Таъкидланишича, кучайтирилган хавфсизлик чоралари сайловолди кампанияси давомида зўравонликлар юз бериши мумкинлиги хавотирида кўрилган. Сентябрда полиция ҳар куни интернетда федерал даражадаги сиёсий етакчилар номига таҳдидлар билдирилаётгани ҳақида ҳисобот берган.

Таъкидлаш жоиз, Трюдонинг чиқиши вақтида ҳеч қандай кор-ҳол юз бермаган. Бош вазир ўз нутқидан кейин кўплаб тарафдорлари билан қўл сиқиб кўришган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 1
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 60
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 152
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 74
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 52
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар