«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:58
ЎЗO‘Z

Янги қонун лойиҳаси ҳақидаги хабар Яндексга 1,5 миллиард доллар зарар келтирди

12 окт, 23:47 2 515 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги қонун лойиҳаси ҳақидаги хабар Яндексга 1,5 миллиард доллар зарар келтирди АҚШнинг Nasdaq биржасида савдо куни очилганидан сўнг Яндекснинг акциялари 17 %га пасайди. Бунга ноябрь ойида Россия Давлат Думаси Интернет-ресурсларидан фойдаланишга доир янги қонун лойиҳаси сабаб бўлмоқда. Компания акциялари нархи 1.5 млрд $га арзонлаб, ҳозирда умумий капитализацияси 10 млрд $дан пастлади.

Кеча Давлат Думаси қонун лойиҳасини ноябрь ойида кўриб чиқишини эълон қилди. Янги лойиҳага кўра, "Интернет тармоғидаги муҳим ахборот ресурси" тушунчаси амалга киритилади ва бундай ресурсларнинг устав фондида "хорижий сармоялар миқдори 20%дан ошишига" йўл қўйилмайди. Яъни, чет эл сармоядорлари учун чекловлар ўрнатилади. Яндекс эса айнан шундай, "Интернет тармоғидаги муҳим ахборот ресурси" дея таснифланиши мумкин.

"Ҳозирги талқинда у ҳақиқатан ҳам асосий иштирокчилар учун жиддий хавф туғдиради", деди ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Леонид Левин. Унинг сўзларига кўра, қўмитанинг вазифаси "хавфсизлик" ва "инвестиция"ни яқинлаштириш ҳисобланади.

"Ҳеч қанақа муаммони кўрмаяпман, бугун тушган бўлса (акциянинг нархи - таҳр.), эртага ошади. Сизларга маслаҳатим, бирорта ушбу қонунга қарши амалдор топиб, ундан баёнот олинг. Шунда акцияларингиз нархи ошади", - дейди қонун лойиҳаси муаллифи депутат Горелкин ўзининг телеграм каналида.

ВТБ банк таҳлилчилари фикрича, Яндекс акциялари тушишига сабаб қонун лойиҳасининг ўзидан ҳам кўра, унинг ОАВда кенг ёритилаётганлигидир. Ҳатто қонун қабул қилиниши сўроқ остида турганига қарамай, бир қанча инвесторлар активларини рискка қўйишни истамаяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 0
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 2
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар