«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2020, 07:06
ЎЗO‘Z

«Эҳтиёт бўлинг: Орамизда сотқин бор!»

12 окт, 23:17 6 880 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Эҳтиёт бўлинг: Орамизда сотқин бор!» Ижтимоий тармоқни титкилаб ўтирсангиз ора-орада “Нархозда ўқийдиган Эшмат домласи пора олаётганда видеога олиб интернетга чиқариб юборибди, кейин бу материални интернетда тарқатганлиги сабаб қатъий огоҳлантирилибди”, “Тошмат ишхонасидаги адолатсизликни ёзган экан, мақоласи тақиқланган сайтларда чиқиб, ишдан ҳайдалиб кетибди” қабилидаги турли хабарларга кўзингиз тушади. Аниқ далилни инкор қилишади, камига эса бу шахсларни нотўғри ахборот тарқатувчи сифатида баҳолаб, “ҳайфсан”, огоҳлантириш, жарима каби “мукофотлар” билан “сийлашади”.

Бирор таълим муассасаси ёки ташкилот ичидан қонунга зид ҳолат туширилган видео, аудио ёки расм кенг оммага “сиздириб” чиқарилса , кўп ҳолларда ўша ташкилот ёки муассасада катта эҳтимол билан телефонлар, ноутбуклар текширув комиссияси ўз ишини бошлаб юборади. Ҳеч ким тарқатилган материалдаги ҳолат устида бош қотирмайди. Ҳамманинг фикр-у хаёли ўша ярамас сотқинни топишда. Тарқатган одам адолатни хоҳлаганди. Энди уни сотқин ва хоинга чиқаришади.

Жамиятимизда инсонлар онгини бошқариш учун айрим шахслар ҳақиқатни айтаётган одамлар томон "у тухматчи, у сотқин, у хоин" деб ёппасига ташвиқот қилиб, халқнинг ишончига кириб олишга ҳаракат қилишади. Минг афсуслар бўлсинки, ҳақ ноҳақни ажратолмай аросатда қолган, "оломончилик" кайфиятидаги халқимиз ҳамон юқори лавозим эгаларини авлиё, уларнинг ҳар бир сўзини фавқулодда қонун деб ҳисоблашади.

Тўғри, раҳбарнинг сўзи қонун бўлиши, буйруқлари бажарилиши шарт, лекин бу рағбар хато қилмайди, адашмайди дегани эмас."Қўрқоқ олдин мушт кўтаради" деганларидек, уларнинг кирдикорларини очган одамни “бу хоин Ватанни сотди” деб уйдирма қилишади.

Танқиднинг муаллифини эмас, муаммонинг моҳиятини ўрганиш лозим!

Аслида ижтимоий тармоқда тарқалаётган материаллар жамиятга тутилган кўзгудир. Кўзгуга қараб бироз мушоҳада юритишимиз, кўзгуга қарашдан эса чўчимаслигимиз керак.
Манба: Azon.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура: Аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога жиноят иши очилмайди 18 апр, 06:34
  • Бош прокуратура 10 ой давомида пора таклиф этилган 81 ҳолатни фош этди (видео)​ 13 ноя, 23:14
  • Пешонага қўйилган «2»лар: мактабдаги бир қатор мансабдорлар ишдан олинди 16 мая, 00:08
  • Яна бир боғча тарбиячиси болаларни урмоқда (видео) 31 мар, 10:20
  • Самарқандда шифокор пора олаётганда қўлга олинди (видео) 28 мар, 20:18
  • Солиқчи транспорт компанияси раҳбаридан 5000 доллар пора талаб қилди 15 окт, 21:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туризмни ривожлантиришнинг 23 имконияти 03 июн, 07:00 0
  • Черногория ўзбекистонликлар учун чегараларини очди 03 июн, 06:30 0
  • Мирзо Кенжабек: Соат қўнғироғи 03 июн, 06:00 5
  • Тошкент ва Бухорода аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 03 июн, 04:49 172
  • Ўзбекистон Халқ ҳофизи Махмуджон Тожибоев ижросида "Тошкент Ироғи"ни тингланг 03 июн, 00:30 177
  • Яна руслар. Америка ғалаёнида Москвани айблашдан кимга фойда 03 июн, 00:23 479
  • Республикамиз бозорларидаги нарх-наволар маълум қилинди 02 июн, 23:57 319
  • АҚШ ва Канадада «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» хайрия акцияси давом этмоқда 02 июн, 23:35 423
  • Қозоғистонда ҳосил кўп бўлади, Ўзбекистон учун буғдой экспорт қилишда муаммолар бўлмайди 02 июн, 23:17 581
  • Ўзбекистоннинг барча телеканалларида Саид Аҳмад ҳаётига бағишланган сериал намойиш қилинади 02 июн, 22:56 355
  • Бухорода 3,3 млрд. сўмлик солиқлар тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрида қолади 02 июн, 22:35 303
  • Ўзбекистон Халқ ҳофизи Махмуджон Тожибоев ижросида "Талқинчаи Мустаҳзоди Наво"ни тингланг 02 июн, 22:27 315
  • Бўлимлар