«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 14:48
ЎЗO‘Z

Дунёнинг етакчи KPMG компанияси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашишнинг илғор тизимини жорий этади

11 окт, 00:23 823 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг етакчи KPMG компанияси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашишнинг илғор тизимини жорий этади Жорий йилнинг 10 октябрь куни Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали механизм ва чора-тадбирларни жорий этиш бўйича янги лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури кўмагида амалга оширилмоқда.

Лойиҳадан кўзланган мақсад – Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятига коррупцияга қарши комплаенс тизимини жорий қилишдан иборат.

Тақдимот давомида KPMG экспертлари лойиҳанинг халқаро мутахассисларининг фаол кўмаги ёрдамида амалга оширилиши коррупцияга қарши курашишнинг халқаро стандарт ва амалиётларини самарали тадбиқ этиш, давлат органи фаолиятини бошқаришнинг шаффофлиги ва сифатини ошириш имконини беради. Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ва тартиб-таомилларини самарали жорий этиш бўйича орттирилган тажрибадан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувни шакллантириш учун бошқа идораларда ҳам фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашди.

Қайд этиш жоизки, Адлия вазирлиги комплаенс тизимини халқаро стандартларга мувофиқ жорий этиш ташаббусини илгари сурган илк давлат органидир. KPMG экспертларнинг вазирликлар фаолияти, жумладан коррупция хатарлари мавжуд соҳалар ва бу борадаги чора-тадбирлар ҳақидаги бошланғич таҳлилий интервью адлия вазири Р. Давлетов томонидан ўтказилган эди.

Маълумот учун: KPMG малакали хизматлар кўрсатиш бўйича дунёдаги йирик компаниялардан бири, Deloitte, Ernst & Young ва PwC билан бир қаторда катта тўртликка кирувчи аудиторлик компанияларидан бири. Унинг халқаро қароргоҳи Амстелвен (Нидерландия) да жойлашган. Ходимлари сони 189 мингтани ташкил этади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашувчи янги давлат органи ташкил этилади 11 фев, 19:15
  • Адлия вазирлиги тараққиёт кушандасига қарши қандай курашяпти? 09 янв, 10:15
  • Қонунчилик палатаси: ИИВнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижроси қониқарли эмас 10 авг, 12:53
  • Ўзбекистон Сингапурнинг коррупцияга қарши кураш тажрибасига қизиқиш билдирмоқда 24 апр, 23:23
  • Адлия вазирлиги ўз тизимидаги коррупцияга қарши аҳоли ёрдамида курашмоқчи 22 мар, 11:43
  • Коррупциянинг олдини олишда қандай чоралар самара беради? 18 мар, 14:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиядаги энг қулай автомобиллар рейтинги тузилди 29 мая, 13:51 52
  • Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото) 29 мая, 13:30 47
  • Озодбек Назарбеков эътиборсиз қолган мусиқа таълими, кўзи ожиз болаларга ёрдам ва тақиқ олинган санъаткорлар ҳақида 29 мая, 13:04 142
  • ДХХ «опий» ва «гашиш» гиёҳванд моддаларини мусодара қилди 29 мая, 12:48 129
  • Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедовни мағлуб этиш йўлларини маълум қилди 29 мая, 12:47 209
  • Оҳангаронда аёл ҳайдовчи Spark билан каналга тушиб кетди (видео) 29 мая, 12:27 348
  • Президент Сергели ва Зангиотага боради 29 мая, 12:16 223
  • «Гилам-самолёт» интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (видео) 29 мая, 12:09 439
  • Ўзбекистонда Миллий фрилансерлар маркази ташкил этилади 29 мая, 11:53 168
  • Тошкент ва Сирдарёда янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилди 29 мая, 11:37 629
  • Футбол қироли - Пеле билан учрашган ўзбекистонлик мураббийни биласизми? 29 мая, 11:30 308
  • Жиззахда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушди, ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган (видео) 29 мая, 11:11 569
  • Бўлимлар