«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:18
ЎЗO‘Z

Эрдўған Туркия Сурияда амалиёт ўтказишга ҳақли эканини маълум қилди

10 окт, 11:43 2 413 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдўған Туркия Сурияда амалиёт ўтказишга ҳақли эканини маълум қилди Фото: Presidential Press Service via AP, Pool
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара қўшни Сурияда 1998 йил Аданда икки давлат ҳукуматлари томонидан имзоланган келишувга биноан “Тинчлик манбаи” трансчегаравий амалиётини ўтказишга ҳуқуқи борлигини маълум қилди.

“Сурия устидаги ҳаво ҳудудининг қўлланишига келсак, у АҚШга тегишли эмас. Бу халқаро ҳудуд, бу Сурия ҳаво ҳудуди. У АҚШга тегишли эмас экан, унинг қўлланиши масаласи тузум [Сурия президенти Башар Асад тузуми] томонидан ҳал қилинади. Улар [АҚШ] у ерда [Сурияда] тузум таклифи билан қолмаяптилар. Биз эса Адандаги келишув доирасида ҳаракат қилмоқдамиз. Бу келишувга кўра, тузум Курдистон ишчи партиясига қарши чора кўрмаса, унда ҳарбийларимиз террорчиларни Сурия ҳудудида таъқиб қилишга ҳақли”, деб маълум қилган Эрдўған Yeni Safak нашрига берган интервьюсида.

Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатлар 1980-1990-йилларда Анқара Дамашқни Курдистон ишчи партиясини (КИП) қўллаб-қувватлашда айблагани сабабли жуда таранг бўлган. 1998 йил октябрда икки давлат ўртасида инқироз юзага келгач, Туркия Сурияга КИПни қўллаб-қувватлашдан тўлиқ воз кечиш учун 45 кунлик муҳлат берган. Шу йили Сурия ҳукумати мамлакатдан КИП етакчиси Абдуллоҳ Ожаланни чиқариб юборган ва шундан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатларда илиқлик ўрнатилган. 1998 йил 20 октябрда икки давлат ички ишлар ва ташқи ишлар вазирларининг музокаралари Аданда қўшма баённома ва хавфсизлик масалалари бўйича келишувнинг имзоланиши билан якунланган.

Эрдўған ўз интервьюсида, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Анқара Сурия шимолида курдларга қарши амалиёт бошласа, АҚШ “Туркия иқтисодиётини барбод қилишга тайёрлиги” ҳақидаги гапларига изоҳ бериб ўтди.

“Мен бу сўзларни муайян доираларда тарангликни бартараф этиш учун гапирилган деб қабул қиламан. Айни вақтда Туркия амалиёт ўтказаётган ҳудудлардан қўшинларнинг олиб чиқилаётгани АҚШнинг асл мақсадини кўрсатади. Улар Туркияга қарши бормасликларини айтишган”, деб таъкидлаб ўтган Туркия президенти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар