«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:53
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: "Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ"

09 окт, 17:48 3 248 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: "Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ" Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Яман термасига қарши баҳс олиб боради. Бугун мазкур беллашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Вадим Абрамов ва сардори Одил Аҳмедовлар иштирок этишди.

"Барча қандай вазиятга тушиб қолганлигимизни билиб турибди ва вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Яхиши, сифатли футбол кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Рақиб сафида 10-рақамдаги футболчи майдонга туша олмас экан. Саудия Арабистони ва Сингапурга қарши баҳсларда улар иккитадан тўп киритишга эришганлар. Қарши ҳужумларга имконият қолдирмаслигимиз керак.

ОТЖга қарши баҳс катта ёрдам берди. Аммо эртанги беллашув бошқа даражада. Аҳмедов эртага майдонга тушадими? Буни унинг ўша вақтдаги ҳолатига қараб иш тутамиз. Унда кичик жароҳат мавжуд..

Бизнинг биринчи ишимиз ғалаба қозониш, эртага чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ ", - деди Абрамов.

"Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга етишиш учун эртага фақат ғалаба қозонишимиз зарур. Футболда нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Термамизнинг мундиалга чиқишини сизлардан ҳам кўпроқ мен истаётган бўлсам керак", - деди Аҳмедов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 129
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 309
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 99
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар