«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2024, 07:44
ЎЗO‘Z

Умра сафари бўйича брифинг бўлиб ўтди

08 окт, 21:16 4 586 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умра сафари бўйича брифинг бўлиб ўтди 8 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг “Ёшлар пресс-клуби”да Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Умра зиёрати бўйича брифинг ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Брифингда юртимиз Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташлангани, 2019 йил умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган мавсумда умра сафари учун тўланадиган маблағ миқдоридан арзонлаштирилгани яъни 11 600 000 сўмдан 11 450 000 сўмга туширилгани айтилди.

Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчи учун қўшимча 132 АҚШ доллари миқдорида маблағ жорий этилмоқда. Юқоридаги харажатлар сметасига ушбу маблағ киритилмаган. Келишувга кўра, мазкур қўшимча маблағ умра зиёрати учун жорий йил ноябрь ойидан бошлаб тузиладиган кейинги шартномада қўшилиши белгилаб олинди.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати томонидан ҳаж ва умра соҳасида чет эл зиёратчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилиб, зиёратчиларга хизмат кўрсатишнинг янги тизими яъни электрон платформа жорий қилинган. Янги тизим тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли 20 кун Саудия Арабистонига кириш визаси фаолияти тўхтаб қолган. Шу йилнинг 25 сентябрь кунидан бошлаб электрон платформа орқали дастлаб кичик гуруҳли (5-25 нафар) умра зиёратчиларига “В2С” турдаги кириш визалари расмийлаштириш бошланган.

Лекин, умра зиёратига келиши режалаштирилаётган ҳукуматлараро келишув асосидаги катта гуруҳларга эса мазкур порталнинг тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли “В2В” турдаги виза бериш тизими ҳозиргача ишга тушмаганлиги ҳақида расмий билдирилди. Ушбу турдаги кириш визасини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча амалий ишлар амалга оширилиб, жараён шай ҳолга келтирилган. Саудия Арабистонидаги ҳамкорлар томонидан ўзбекистонлик зиёратчиларни кутиб олиш ишлари ниҳоясига етган. Барча шарт-шароитлар ҳозирлаб қўйилган, деди Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов.

Брифингда эълон қилинган маблағ ҳар бир зиёратчи учун тўланадиган маблағ ичига:
- Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси;
- Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта;
- Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона;
- ошпазлар томонидан тайёрланадиган тансиқ таомлар; сархил мевалар, ширинликлар, салқин ичимликлар;
- 24 соатлик бепул тўлиқ тиббий хизмат;
- мамлакатимиз рамзлари туширилган махсус нимча ва сумка;
- Умра қўлланмаси (китоби), бейжик, қўл тасмаси, вакцина, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилгани ҳам қайд этилди.

Ўтган йилдан буён зиёратчиларимизга Мадина шаҳрида “Масжидун Набавий”дан 50 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Пулман Зам-зам”, Макка шаҳрида эса “Масжидул ҳарам”дан 600-650 метр узоқликдаги 4 юлдузли “Аброж ал-Кисва” меҳмонхонаси хизмат кўрсатмоқда. Зиёратчиларимиз учун меҳмонхоналарда юқори даражадаги сервис йўлга қўйилиб, 24 соат давомида бепул тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари жорий этилди.

Брифингда тайёргарлик ва ташкилий ишларни ўз вақтида, тизимли ва тартибли амалга ошириш учун Макка шаҳрида 3 нафар ва Мадинада 2 нафар жами 5 нафар ишчи гуруҳи, 200 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши) ва 47 нафар шифокор хизмат кўрсатиши маълум қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 59
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 60
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 57
  • Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди 10 мая, 19:53 394
  • Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди 10 мая, 17:37 316
  • Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди 10 мая, 15:12 736
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 0
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 0
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 38
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 49
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 273
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 37
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 49
  • АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди 10 мая, 22:36 282
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 48
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 46
  • General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади 10 мая, 21:27 122
  • Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади 10 мая, 21:00 62
  • Бўлимлар