«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:30
ЎЗO‘Z

Санъат соҳасида халқаро эксперт Сенатга мурожаат йўллади

08 окт, 20:09 3 274 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Санъат соҳасида халқаро эксперт Сенатга мурожаат йўллади Ҳусниддин Ато
Таниқли мусиқашунос ва санъат соҳасида халқаро эксперт Ҳусниддин Ато Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига мурожаат йўллади.

Мурожаатда қонунчилик идораси томонидан қабул қилинган тўйлар ва оилавий тантаналарга оид ҳужжатда анъанавий ва халқ мусиқа мероси вакиллари манфаатлари инобатга олинмагани қайд этилган.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашлари қўшма қарор билан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Ҳусниддин Атога кўра, бугун мамлакатимиздаги тўйлар 99 фоиз ҳолатда эстрада ижрочилари иштирокида ўтади. Ушбу шароитда хонанда ёки гуруҳларга иккитагача чеклов қўйилиши анъанавий йўналишда ижод қилаётган санъаткорларнинг маросимларга чақирилиш имконини кескин камайтиради.

«Бизнингча, тўй ва оилавий маросимларда анъанавий ва мумтоз йўналишдаги ижрочилар сони чекланмаслиги керак. Фақат шу йўл билан бебаҳо меросимизни тарғиб этишимиз ва келажак авлодга етказишимиз мумкин», – дейди мурожаат муаллифи.

Экспертнинг хавотир ила қайд этишича, бугун замонавий эстрада ва анъанавий мусиқа бир қозонда қайнамоқда. Оқибатда, ҳамиша давлат муҳофазасига муҳтож бўлиб келган анъанавий мусиқа вакилларининг насибаси қирқилмоқда.

Мурожаатда мамлакат Сенатига тўйларга оид ҳужжатга анъанавий ва мумтоз йўналишдаги санъаткорларга оид алоҳида банд киритиш тавсия қилинган.

Мурожаат муаллифи 2018 йил 24 мартда ҳам Сенатга санъатни ривожлантириш бўйича мактуб йўллагани, аммо таклифлари эътиборсиз қолдирилганини эслатиб ўтган.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда «Transglobal World Music Chart» (ТWМC) аъзоси бўлган Ҳусниддин Ато миллий мусиқий меросни муҳофаза қилишда мустақил ижодкорлар ролига алоҳида аҳамият беришга ундаб келади. Хусусан, анъанавий ва халқ мусиқа меросини тарғиб этишда хусусий секторга давлат ташкилотлари билан тенг имконият ва имтиёзлар берилиши лозим деб ҳисоблайди.

У раҳбарлик қилаётган «OXUS Culture» жамияти ўзбек мумтоз мусиқасини дунё бўйлаб тарғиб этмоқда. Санъаткорлар гуруҳи ҳозирга қадар дунё бўйлаб ўнлаб концертлар ўтказган. Мазкур жамият, шунингдек, хорижда ва мамлакатимизда мунтазам равишда достон ва мақом кечалари ҳам уюштириб келмоқда.
С.Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 199
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 288
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 93
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар