«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:04
ЎЗO‘Z

Ёшлар спорт саммити ўз ишини бошлади

07 окт, 10:14 3 058 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёшлар спорт саммити ўз ишини бошлади Пойтахтимиздаги “Ёшлар пресс-клуби”да Ёшлар спорт саммитига старт берилди. Уч кунлик саммитнинг дастлабки куни очилиш маросими билан бошланди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида ташкил этилган Талабалар спорт ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.

Ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида талаба-ёшларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилаётган мазкур саммит 6 октябрга қадар давом этиб, у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Ёшлар оромгоҳи”да бўлиб ўтади. Спорт бўйича инновацион ва креатив ғоялари ва лойиҳалари билан ташаббус кўрсатаётган ёшларнинг энг яхши, долзарб лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ҳаётга татбиқ этилади. Саммит қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боради:

—Токио 2020 ҳамда 32-ёзги олимпиада ўйинларига спортчиларни (педагогик, жисмоний, биологик, психологик) тайёрлаш;
—Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш;
—Инновацион ғоя ва бизнес режалар;
—Спорт журналистикаси.

Саммит ишида жисмоний тарбия ва спорт, туризм, бизнес режалар ҳамда спорт журналистикасини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ёшлардан олинган таклиф ва тавсиялар асосида мураббийлар учун илмий-услубий қўлланма яратилиб, устувор ва истиқболли йўналишлар белгилаб олинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар