«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 15:08
ЎЗO‘Z

Алиментдан қарздорлик 24 млн. сўмдан ошган эди…

02 окт, 11:50 2 616 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алиментдан қарздорлик 24 млн. сўмдан ошган эди… Оталар оила таянчи ва устуни бўлиш баробарида аввало фарзандларига ўрнак бўлиб уларни тарбия қиладиган ҳамда келгусида бу ҳаётда ўз ўринларини топишга йул очадиган кишилардир.
Бугун оилавий ажримларнинг аксарияти оила бошлиқларининг ана шу ўзларига юклатилган вазифаларни муносиб даражада уддалай олмаганликларидан келиб чиқмоқда десак муболаға бўлмайди.

Оиласини сақлаб қолишни уддасидан чиқмагани етмагандек, ажрашгандан сўнгги бурчини ҳам бажармаётган суд қароридан бўйин товлаб юрган оталарнинг ҳам қилмишларига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Хусусан, Денов туманида алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Денов туманлараро судининг 12.05.2017 йилдаги суд буйруғига асосан Б.Сатторовдан уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Алимент пулларини ўз вақтида тўлмаганлиги учун 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ҳам тайинланган. Бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан мавжуд қарздорликни бартараф этишни хаёлига ҳам келтирмади ва жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига жами 11 миллион 611 минг сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун 24.09.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Худди шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 18.06.2013 йилдаги суд буйруғига асосан М.Алиевдан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
М.Алиев жорий йилнинг сентябрь ойига қадар 24 млн. 343 минг 446 сўм алимент қарздорлигини тўламаганлиги учун унга нисбатан ҳам 24.09.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Агарда ушбу алимент тўловчи оталар ўзларига тегишли хулоса чиқармаса акс ҳолда, ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 2
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 2
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Бўлимлар