«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:16
ЎЗO‘Z

Одамларни пахтага мажбуран чиқарган ҳоким жазоланди

27 сен, 18:14 3 997 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одамларни пахтага мажбуран чиқарган ҳоким жазоланди «Mahalladosh.uz» сайтида Хоразм вилояти, Боғот тумани ҳокимининг фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида хабар тарқалди. Хабарда айтилишича, туманда жорий йил 15 сентябрдан ҳудуддаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси, корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари пахта теримига сафарбар қилинган, деб хабар берди Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, ҳоким 19 сентябрь куни шу масала бўйича тумандаги 300 га яқин фермер хўжалиги раҳбарлари, ҳудудлардаги терим отрядлари масъуллари, бюджет ташкилоти ва идоралари раҳбарларини йиғиб, мажлис ўтказган. Йиғилиш кечки соат 20:30 дан 22:00 гача давом этган.

Туман молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезов қўл остидаги ходимларни пахта теримига чиқарган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи бошчилигида юборилган ишчи гуруҳ Боғот туманига етиб борди.

Ўрганиш натижасида Боғот туманида ҳақиқатан меҳнат қонунчилиги меъёрлари бузилганлиги аниқланди. Шунга мувофиқ, Боғот тумани ҳокими О.Холбоев, Боғот тумани молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ҳамда Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан 2 230 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача, жами 15 610 000 сўм миқдорда жарима тайинланди.

Таъкидлаш ўринлики, бу йил қўлда терилган 1 кг пахта учун нархлар оширилиб, биринчи теримда – 800 сўм, иккинчи теримда – 1200 сўм тўланиши белгиланди. Теримчиларнинг қулай меҳнат шароитлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиляпти. Шунингдек, пахта теримида кўнгилли сифатида қатнашиш истагида бўлган фуқаролар учун terim.uz сайти ишга туширилди.

«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофдир! Агар Сизни пахта терими ёки бошқа бирор ишга мажбурлашса ёки шундай ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, dmi.mehnat.uz сайти ёки mehnathuquqbot Телеграм ботига мурожаат қилинг!», дейилади вазирлик хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар