«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 03:59
ЎЗO‘Z

Россия Грин-кард лотереясини таъқиқлаб қўйиши мумкин

26 сен, 11:06 2 592 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия Грин-кард лотереясини таъқиқлаб қўйиши мумкин Россия ўз ҳудудида АҚШнинг грин-кард лотореясини таъқиқлаб қўйиши мумкин, бу ҳақида журналистларга Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси вакили Алексей Чепа хабар қилди.

Чепа айтишига кўра, АҚШ томонидан 10 нафар Россия вакилларига виза берилмагани учун муносиб жавоб бўлиши мумкин.
“Бу мисли кўрилмаган ҳолат. Бизнинг делегатларимиз АҚШга эмас БМТ штаб-квартирасига тшриф буюришмоқчи эди. Бизнинг жавоб ҳам сезиларли бўлади. Масалан, биз АҚШ томонидан ўтказилаётган грин-кард лотореясини таъқиқлаб қўйишимиз мумкин”, - деди депутат.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин АҚШнинг Москвадаги элчихонаси БМТ Бош Ассамблеяси мажлисига боришни мақсад қилган Россия делегациясининг бир қисмига, ҳеч қандай сабабсиз, виза беришни рад этган эди.

Ундан ташқари БМТ мажлисига ташриф буюрган делегация вакилларига ҳам турли чекловлар қўйилган.

АҚШ томонидан худди шундай ҳаракатлар Эрон делегациясига нисбатан ҳам амалга оширилган. Хусусан, АҚШ ҳукумати Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга Нью-Йорк шаҳри бўйлаб ҳаракатланишни таъқиқлаб қўйган. Унга фақат АҚШ кузатувчилар назорати остида БМТ штаб-квартирасини тарк этишга рухсат берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 515
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 327
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар