«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:54
ЎЗO‘Z

Бўкада анънавий сайёр қабул ўтказилди

23 сен, 16:55 2 475 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бўкада анънавий сайёр қабул ўтказилди Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Абдужалил Қурбоновнинг навбатдаги сайёр қабули Бўка туманида бўлиб ўтди. Эътиборлиси, бу галги халқ билан мулоқотда ҳам уйма-уй юрилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди.

– Ҳар бир муаммонинг албатта, ўз ечими бор. Бунинг учун мутасаддилар халқнинг олдига келиб, уларнинг дардларини эшитишлари лозим. Бўка туманини ободонлаштириш борасида ҳали қиладиган ишларимиз бисёр-деди, 4-сектор раҳбари Абдужалил Қурбонов.

Сайёр қабул давомида 70 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, жами 49 та муаммоли масалалар бўйича мурожатлар этдилар, 5 нафар фуқаронинг муржаатлари эса жойнинг ўзида ижобий хал этилди.

Таъкидлаш керакки, учрашувда аҳолидан келиб тушган мурожаатларининг аксарияти ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, газ, электр ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кредит, солиқ соҳасига оид бўлиб, ечилмай қолган муаммолар тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларни белгиланган тартибда ҳал этилиши ва амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан 15 кун ичида шахсан ҳисобот бериш вазифаси бўйича ҳам топшириқлар берилди

Хусусан, “Чўлобод” МФЙда яшовчи фуқаро Бахриддин Мухторов маҳалла йўлларининг айрим жойларига шағал тўкиб бериш бўйича мурожаат қилди. Ушбу муаммо 4-сектор раҳбари томонидан жойида бартараф этилиб, йўлларнинг қолган қисми 10 кун муддат ичида шағал тўкилиб, текислаб бериш топшириғи берилди.

- Мен Алмашова Альбина “Кукорол” МФЙ Намуна кўчаси, 83 -уйда яшайман. Бугунги сайёр қабулда яшаб турган уйимни таъмирлаш бўйича мурожаат қилдим. 4-сектор раҳбари ушбу муаммони 10 кун ичида ҳал қилиб берадиган бўлди. Бўлиб ўтган сайёр қабулдан маҳалламиз аҳолиси ниҳоятда хурсанд. Ўз вақтини аямасдан, халқнинг дардини эшитиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб бераётган мутасаддиларга миннатдорлик билдираман.

Куннинг иккинчи ярмида сектор раҳбари сайёр қабулга кела олмаган ногиронлиги бор фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Муаммоларини тинглади.

Жумладан, “Бустон” МФЙ Чилисой қишлоғида истиқомат қилувчи Вера Рустамова ногиронлиги бўлган ўғли учун махсус аравача кераклиги бўйича амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Бу мурожаат ҳам мутасаддилар томонидан ечимини топадиган бўлди.

Чилисой қишлоғида истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Сайидёкуб Валиев бир неча йилдан бери оғир хасталикдан азият чекиши, тиббиёт муассасига ётиб даволаниши учун имконияти йўқлигини айтди. Ушбу фуқарога Тошкент тиббиёт академиясида даволаниб, соғлигини тиклаш учун бепул йўлланма бериладиган бўлди.

Шунингдек, “Бустон” МФЙ Чиннисой кўчасидаги айрим яроқсиз симёғочлар сайёр қабул якунига етмасдан янгисига алмаштирала бошланди. Ўзбековул қишлоғидаги 100 та хонадонга бир донадан газ балонлар тарқатилди.

Мухтасар айтганда, инсон манфаатлари ва халқ дарди билан яшаш, одамларни рози қилиб, уларнинг мушкулини осонлаштириш, шу орқали эртанги кунга ишонч туйғусини шакллантириш каби ғоялар бугунги кунда барча раҳбарларнинг асосий фаолият мезонига айланаётганидан элимиз мамнун бўлмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 249
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 97
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 235
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 222
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар