«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:33
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди

21 сен, 00:15 2 293 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди Саёҳатлар учун мўлжалланган Wegoplace онлайн-сервиси 2019 йилда якка сайёҳлар учун энг хавфсиз ҳисобланган давлатлар рейтинги Solo Travel Safety Report 2019’ни эълон қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Адбуҳакимов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Эътиборлиси, Ўзбекистон ушбу рейтингнинг етакчи бешталигидан жой олди.

Ҳисобот 142 та давлат вакилларидан бир неча мезон бўйича сўровнома асосида тузилган. Уларга тунги шаҳар бўйлаб сайр вақтида ўзларини қанчалик хавфсиз ҳис қилишлари, маҳаллий полицияга қанчалик ишонишлари ва бирор ҳужум ёки талончиликка учраганлари ҳақида саволлар берилган.

Натижалар эса энг юқори хавфсизлик индексига Сингапур (97 бирлик) эгалигини кўрсатган. Ундан кейинги ўринларни Норвегия, Исландия ва Финляндия эгаллаган, улардан ҳар бирининг хавфсизлик индекси 93 бирликни ташкил қилган. 5-ўринни эса 91 бирлик билан Ўзбекистон эгаллаган.

Ундан кейинги ўринларни Ҳонгконг (91), Швейцария (91), Канада (90), Индонезия (89) ва Дания (88) эгаллаган.

Давлатлар ҳисоботда 4 даражали хавфсизлик схемаси бўйича баҳоланган: 1-гуруҳга сафар уюштириш энг хавфсиз бўлган, 4-гуруҳга эса бориш қатъиян тавсия қилинмайдиган давлатлар киритилган.

Ўзбекистон 1-гуруҳга, яъни якка сайёҳлар ўзларини хавфсиз ҳис қиладиган давлатлар қаторига киритилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар