«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2020, 17:14
ЎЗO‘Z

Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас"

20 сен, 23:30 960 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" "Динамо"-"Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Албатта, натижа мени қувонтирди. Жуда муҳим учрашувда ғолиб бўлдик. "Олти очколик" ўйинлигини билиб турганимиз учун учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб ҳужумга зўр бериши маълум эди. Шу сабабли, шогирлларимга ҳимояда бехато ўйнашларини, тезлик билан қарши ҳужумга ўтишларини уқтирдим. Рақибнинг хатомиздан фойдаланиб содир этган бир-икки ҳужумларини ҳисобга олмаганда, шогирдларим барча кўрсатмаларимни аниқ бажаришди. Йигитларга минатдорчилик билдираман.
Шунингдек, доим бизни ёлғизлатиб қўймайдиган мухлисларимизни бугунги ғалаба билан алоҳида табриклайман!

- Кетма-кет етти мағлубиятдан кейин "Динамо" жамоасидан нима кутаётгандингиз?
- Рақибнинг асабийлашиб тургани аниқ. Сабаби, биринчи даврада ёрқин ўйин намойиш этган жамоанинг ҳозирги кунда кетма-кет муваффақиятсизликка учраётгани ёқимсиз албатта. Бугун улар ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ олдинга ўтишини ҳисобга олгандик ва кутгандик. Ўйиндаги асосий мақсадимиз ҳимояда бехато ўйнаш ва қарши ҳужумга ўтиш эди.

- Ҳисоб ўйинга яраша бўлдими?
- Ўйинни тенг бўлди деб айтиш мумкин. Сабаби, гол киритганимиздан кейин ҳам вазиятлар яратдик. Рақиб ҳам гол ўтказиб юборганидан кейин вазиятлар яратди. Имкониятдан фойдаланиш бобида устунлик қилдик. Қайтариб айтаман, асосий мақсадимиз ҳимоямизда хато қилмаслик ва рақибни хато қилишга мажбурлаш эди. Бундай ўйинларда учрашув тақдирини 1-2 та вазиятлар ҳал қилади. Кам хато қилган жамоа ютади. Буларнинг барчасини удаллай олдик.

- "Андижон" хавфли зонани тарк этди деб айтиш мумкинми?
- Асло, йўқ! Аввало, бизда Про лигага равона бўлиш ҳақида ўй йўқ. Бу ҳақда ўйламаяпмиз ҳам. Тўғри, турнир жадвалида вазият жуда қийинлашиб бормоқда турдан турга. Қолаверса, ўйин ташкил қилишда бизда муаммолар бўлди. Лекин Суперлигадан тушиб кетмасмикинмиз деган фикр йўқ жамоада.

- Суперлигада қолишга курашаётган "Бухоро" ва "Динамо" жамоаларининг қайси бирида вазият оғир деб ҳисоблайсиз?
- Фикримча, "Динамо"нинг тақвими қийинга ўхшаяпти.

- Ўзингизни" Динамо" учун ноқулай мураббий деб ҳисоблайсизми? "Машъал" билан ҳам, "Андижон" билан ҳам доим ютиб кетасиз.
- Мен бундай статистикаларга қизиқмайман. Мен бу ҳақда ўйламайман ҳам.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Александр Хомяков: "Бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашаман ва клубдан кетаман" 15 мар, 23:50
  • Александр Хомяков: "Фақат ҳимояда ўйнаб ғалаба қозониш қийин. "Насаф" ҳақли ютди" 08 мар, 22:30
  • «Андижон» нигериялик футболчиларни ўз сафига қўшиб олди 05 мар, 12:18
  • Aндрей Фёдоров: Барча ўйинларни 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашга ҳам йўқ демасдим 28 фев, 23:35
  • Жозе Мануэль: 4 та гол киритганимизга қарамай, ғалаба қозонмаганимиздан хафаман 25 апр, 21:45
  • Олег Тюлькин: 10 кун ичида учта ғалабага эришиш ажойиб натижа 13 мар, 11:24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Банк фойдасига кредит қарз ундирилди 26 мая, 16:46 0
  • Карантин чоралари одамларнинг кундалик одатларига қандай таъсир кўрсатмоқда? 26 мая, 16:13 0
  • Фарруҳ Соипов интернетдаги сохта Фарруҳ Соиповларга мурожаат қилди (видео) 26 мая, 15:06 0
  • 27 май куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 26 мая, 14:20 1
  • Қарзлар ундирилди 26 мая, 13:39 0
  • Қамчиқ довонида Damas ҳам орқа, ҳам олд томондан юк машиналари билан тўқнашди 26 мая, 12:57 14
  • Қондаги гемоглобин миқдорини аниқлайдиган мобил дастур яратилди 26 мая, 12:00 46
  • Янги қонун: энди амалдорлар даромадларини яширолмаслиги мумкин... 26 мая, 11:00 80
  • Ўзбекистонда COVID-19 беморлари ва карантинга олинганлар учун 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди 26 мая, 09:58 421
  • Карантин сабабли Россиядаги 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди 26 мая, 09:24 396
  • Илон Маск ўғлининг тушунарсиз исмини ўзгартиришга мажбур бўлди. Аммо бу исм тушунарли бўлиб қолмади 26 мая, 08:52 1 219
  • Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Ёшлар технопарки ташкил этилади 26 мая, 08:30 254
  • Бўлимлар