«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 08:19
ЎЗO‘Z

Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик»

20 сен, 22:38 1 566 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш борасида аввало мансабдорлар бошқаларга ўрнак кўрсатиши лозим. Бир неча кун олдин Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан янграган ушбу фикрни бугун айни масала билан шуғулланувчи республика комиссиясининг раиси Иқбол Мирзо ҳам билдириб ўтди.

«Қарор ижросини, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз керак. Биз ҳам тўйлар арафасида турибмиз. Ҳамма қараб турибди: ўзлари нима қиларкин? Атрофимиздаги танишлар, қариндошларга тўйларни ихчам ўтказиш бўйича маълумот берсак, яхши бўларди.

Ўтган йили бу ҳаракатни қўллаб-қувватлаб, қарсакбозлик қилганлар дабадабали тўйларни бошида турганлигини кўрдик», – деди Иқбол Мирзо тўй-ҳашамларни тартибга солиш учун янги ташкил этилган комиссиянинг илк йиғилишида.

Йиғилишда билдирилган таклифларга кўра, маҳалладаги обрў-эътиборли инсонларнинг тўйини намуна қилиб ўтказиш керак. Агар бир неча одамларнинг тўйи ихчам ва камтарона тарзда ўтса, кўзланган натижага эришиш мумкин.

Таъкидланишича, қарорга биринчи бўлиб раҳбар ва амалдорлар риоя қилиши зарур. Ўшанда одамлар уларга эргашади.

Анжуманда комиссия аъзолари томонидан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарор мазмун-моҳиятини қандай қилиб халққа тушунтириш, тарғиботини амалга ошириш ва мавзу атрофида айланаётган саволлар юзасидан шу ва бошқа қатор мулоҳазалар билдирилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқбол Мирзо: Шуҳрат Ғаниев мисолида бундай иллат урчиётганини тан олишимиз лозим 30 сен, 16:25
  • Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак» 22 сен, 10:53
  • Тўй эгаси тўйга қўшиб, кўпкари ҳам уюштирса, чекловлар нима бўлади? 20 сен, 21:26
  • Иқбол Мирзо: «Тўйларимиз урушсиз мамлакатни вайрон қиладиган аҳволга келиб қолди» 20 сен, 20:30
  • Сенат қарори: тўй ўтказувчи шахс 1 ҳафта олдин маҳалла фуқаролар йиғинини огоҳлантириши лозим 15 сен, 00:03
  • Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди 14 сен, 15:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: «маданият бормаган» қишлоқлар ва санъат борасида ўтмаслашган дид 29 мая, 07:20 156
  • Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади 29 мая, 06:40 546
  • Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3500 кишидан ошди 29 мая, 06:00 323
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3444тага етди 29 мая, 00:19 513
  • Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қилиш керакми? 29 мая, 00:03 874
  • Девор ғиштлари гиёҳвандлик воситаларини беркитолмади 28 мая, 23:40 350
  • Хонадонда 836 туп оғу парваришлаган шахс қўлга олинди 28 мая, 23:23 312
  • «Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана» – Шаҳноза Мирзиёева 28 мая, 23:11 1 242
  • «Лаб бўёғи индекси»: коронавирус аёллар модасида бурилиш ясаяпти... 28 мая, 23:05 571
  • Юлдуз Усмонова ташкиллаштирган хайрияда йиғилган 527 миллион сўм Сардоба фалокати жабрдийдаларига тарқатилди 28 мая, 22:47 600
  • Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган ўзбекистонлик сиёсатшунос Рафик Сайфулин 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди 28 мая, 22:30 827
  • Фарғонада «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди 28 мая, 22:10 1 093
  • Бўлимлар