«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2020, 09:48
ЎЗO‘Z

Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон»

20 сен, 23:53 1 379 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» Фото: «Google.com»
Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги машҳур Travellers Club клубида «Янги Ўзбекистон: бебаҳо маданий ташаббуслар» мавзуида медиа-ивент ўтказилди. Унда Ўзбекистон маданий меросини тадқиқ этаётган бир гуруҳ британиялик олимлар ва мутахассислар таклиф этилди.

Тадбирда бир қатор қизиқарли маърузалар тақдим қилинди. Хусусан, Лондон университети коллежи Археология институти экспертлар гуруҳи ўз тақдимотида Шарқда довруғ таратган Дамашқ пўлати бугунги Ўзбекистон ҳудудидан қазиб олинган темир рудаларидан ишланганини маълум қилишди. Доктор Миляна Радзявович бошчилигидаги олимлар гуруҳи бир пайтлар Ўзбекистон ҳудудидаги конлардан қазиб олинган руда намуналари, қимматли тоғ жинслари ва хомашё маҳсулотларини текширувдан ўтказиб ана шундай қарорга келишди.

Шунингдек, Фарғона водийсида Ахсикент ҳудудидан тигель пўлатини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш кўламини ўрганиш учун кенг қамровли тадқиқотлар йўналтирилган.

Миляна Радзявовичнинг айтишича, IX асрдан бошлаб, Марказий Осиёда, хусусан, бугунги Ўзбекистон, Туркманистон ва Ҳиндистон ҳудудларида бир қатор пўлатни қайташ ишлаш марказлари фаолият кўрсатган.

«Муттасил савдо алоқалари ва маҳсулот айирбошлаш орқали илк ислом маданияти даврида Марказий Осиёда ишланган пўлат Дамашққача кириб борган. Ушбу хомашёдан дамашқлик усталар дунёга машҳур қилич ва шамширларни ясашган» — дейди Радзявович.

Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов ушбу тадқиқотнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

«Британиялик олимларнинг ушбу изланишлари биз учун ғоят муҳим. Ҳозир биз ўта шов-шувли кашфиёт остонасида турибмиз. Бу кашфиёт нафақат машҳур Дамашқ қиличлари ҳақидаги анъанавий тасаввурларни ўзгартиради, балки Ўзбекистон буюк ипак йўлида қанчалик муҳим роль ўйнаганини яна бир бор исбот этади» — дея қайд этди Ф.Абдухолиқов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати, мамлакатимизнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчихонаси кўмагида, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти, ЎзЭОАВМА, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва нефт хизматларини кўрсатувчи халқаро «Eriell Group» компанияси билан ҳамкорликда ўтказилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон маданий мероси американи забт этмоқда 01 окт, 13:20
  • Дунёнинг 300 нафар олими Президентга миннатдорлик билдириб, фаолиятига юқори баҳо берди 29 авг, 11:53
  • Олимлар қизил гўштни соғлиққа фойдали деб топди 31 мая, 10:54
  • Бош вазир йилига 5 млрд куб метр газ қазиб олувчи конни ишга туширди 23 сен, 22:25
  • Олимлар Ўзбекистон осмонида кўринган номаълум объект ҳақида маълумот беришди 21 мая, 07:10
  • Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги тақдим этилди 22 сен, 11:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аё София нимаси билан муҳим ва нега тортишувларга сабаб бўлмоқда? 16 июл, 09:28 0
  • Энди ҳудудлардаги секторларнинг тўрт раҳбари беморлар ҳолидан хабардор бўлиши шарт 16 июл, 09:06 0
  • COVID-19'га қарши Японияда ишлаб чиқарилган дори воситалари олиб келинди – Алишер Шодмонов 16 июл, 08:43 3
  • ССВда коронавирусни даволаш жараёнларига масъул тайинланди 16 июл, 08:24 3
  • Бош прокурор: Бундан буён тез ёрдам узоғи 15 дақиқада етиб боради, тест жавобини эртасига билиш мумкин бўлади 16 июл, 08:01 4
  • Янги рекорд: Ўзбекистонда бир кунда 300дан ошиқ бемор тузалди 16 июл, 07:50 80
  • Футбол бўйича ЖЧ—2022 мусобақаси тақвими билан танишинг 16 июл, 07:25 90
  • Коронавирус жаҳон иқтисодиётига 8,3 триллион долларга тушди 16 июл, 06:56 114
  • Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни сабрли бўлиш ва музокараларга чақирди 16 июл, 06:27 223
  • Кўчада 24 йил турган «ГАЗ-53А» яна ҳаракатга келтирилди (видео) 16 июл, 06:00 215
  • АҚШ: Машҳур қўшиқчи Рианна ҳамда унинг дўстлари нега прокурорга мурожаат қилишди? 16 июл, 05:23 258
  • Буюк Британия ўзининг "тилла тухум қўювчи" хитойлик талабаларидан ажралиб қолишдан xaвотирдa... 16 июл, 04:27 407
  • Бўлимлар