«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:27
ЎЗO‘Z

Солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади

20 сен, 13:33 3 174 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент молия институтилари ўртасида солиқ тизимига кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида жойларда бўлажак солиқчилар билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилди.

Давра суҳбатида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Кадрлар билан ишлаш бўлими ва Малака ошириш маркази ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда талабаларга “Бўлажак солиқчилар клуби” фаолиятини ташкил этиш, талабаларни аъзоликка қабул қилиш тартиби ҳамда клуб аъзоларининг вазифалари, амалга оширадиган ишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

- Бу каби учрашувлар солиқ тизимига юқори малакали кадрлар тайёлаш соҳасида ОТМлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамалаш ҳамда иқтидорли талабалар захирасини шакиллантиришга хизмат қилади -дейди, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар Пардаев

Тадбир сўнгида клуб ишчи органи вакиллари давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда клубга аъзо бўлиш истагини билдирган ва университет раҳбарияти томонидан тавсия этилган талабалар билан суҳбат ўтказиши ва суҳбат давомида талабаларнинг солиқ соҳасидаги билим даражаси, дунёқараши баҳоланиши, олий таълим муассасаси томонидан берилган тавсифнома асосида талабалар ўрганилиб, кейинчалик давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишига келишиб олинди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар