«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:43
ЎЗO‘Z

Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади

19 сен, 19:55 2 541 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади Фото: Kun.uz
Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўзлари ва ўринбосарлари томонидан биттадан мактабни оталиққа оладилар.

2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилишича, ушбу мансабдор шахслар бир ой муддатда мактабларни оталиққа олиш юзасидан аниқ таклифларни Халқ таълими вазирлигига киритадилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов):

- икки ой муддатда ҳудуд, сектор, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг мактабларни оталиққа олиш рўйхатини;
- уч ой муддатда 2020 йил давомида ушбу раҳбарларнинг мактабларга ташриф буюриш режа-графигини тасдиқлайди.

Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Дин ишлари бўйича қўмита, Марказий банк (Нурмуродов), “Нуроний” жамғармаси (Жалилов), Савдо-саноат палатаси (Икромов) бир ой муддатда 2020 йил давомида мактабларга ташриф буюриш режа-графиги доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқади:

- “вазир соати”, “тадбиркор ва банкирлар сабоғи” каби дарс амалиётларини жорий қилиш ва мактабларда ижро органлари раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, малакали банк ходимлари дарс ўтишларини таъминлаш;
- нуроний ва кексаларнинг ўзларининг бой ҳаёт йўли ва ибратли тажрибасини ёшларга етказиш бўйича учрашувларни ташкил этиш;
- диний уламоларнинг мактабларда маърифат, бағрикенглик, одоб ва ахлоқ меъёрлари ҳамда улуг аждодларимизнинг маънавий меросини ўргатишларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) уч ой муддатда бириктирилган мактабларда ҳудуд, сектор, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг оммага тарғиб қилиш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида махсус веб-сайтни ишга туширади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар