«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:40
ЎЗO‘Z

Инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиришнинг оддий усули топилди

19 сен, 11:55 8 191 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиришнинг оддий усули топилди Фото: «Rambler»
«Heart» журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, ҳафтасига 1-2 марта кундузи озгина мизғиб олиш инсульт ва инфаркт хавфини қарийб 50 фоизга камайтиради.

«RAMBLER»нинг ёзишича, Лозанна университети (Швейцария) олимлари саккиз йил давомида 35 — 75 ёшлардаги 3262 нафар беморни кузатишган. Амалиёт бошланишидан олдин уларнинг ҳеч бирида юраги билан боғлиқ муаммо бўлмаган. Бироқ тажриба давомида 155 кишига юрак-қон томир касалликлари ташхиси қўйилди. Уларни кузатиш натижасида қуйидагилар аниқланди: ҳафтасига 1-2 марта кундузи мунтазам озгина ухлаб олган беморларда инфаркт ва инсульт сони куннинг ёруғ пайтида ухлашга одатланмаганларга қараганда 48 фоиз кам қайд этилган.

Олимларнинг сўзларига кўра, юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиш хавфининг паст даражаси ҳатто чекиш ва ортиқча вазн каби салбий омилларда ҳам сақланиб қолган.
Шунга кўра кундузи 30 дақиқа мизғиб олиш уйқуга тўймасликнинг ўрнини қоплайди, юрак-қон томир тизими ҳолатини яхшилайди ва иммун тизимига тушадиган юкламани камайтиради.

Бироқ олимлар 65 ёшдан ошган кишиларда юрак-қон томир касалликлари хавфи камайиш тамойилини қайд этишмаган.
Тадқиқот муаллифларининг айтишича, кекса ёшдаги одамларнинг саломатлигини фақат кундузги уйқу билан яхшилаб бўлмайди.

Тадқиқот чоғида аниқланган қизиқарли факт: кундузи тез-тез ва кўп ухлаш саломатликка ижобий таъсир кўрсатмаган, аксинча, соғлик билан боғлиқ муаммолардан дарак берган. Олимлар фикрига кўра, бу тоифа кишиларда кундузги уйқучанликни лоҳаслик, касалликлар чақиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 75
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 109
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 220
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 94
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 312
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар