«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 18:02
ЎЗO‘Z

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" захира ўриндиғи жуда ҳам "тор"

15 сен, 22:00 2 811 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" захира ўриндиғи жуда ҳам "тор" Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:1) "лочинлар" устози Андрей Канчельскис учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун муҳим ўйин бўлди, аммо имкониятни бой бердик. Бугун олтин очколарни қўлга киритишимиз мумкин эди. "Пахтакор" клубининг захира ўриндиғи юқори савиядаги футболчилардан ташкил топган. Бизда эса танлов имконияти бироз камроқ. Қолаверса, бир қатор футболчилар жароҳат боис жамоамизга ёрдам бера олмаяпти. Масалан, Азим Аҳмедов. Учрашув давомида мухлислар футболчи амлаштиришни сўрашди. Аммо кимни алмаштираман? Захира ўриндиғимиз кам.

Футболчиларим бугунги баҳсга жисмоний, функционал ва психологик жиҳатдан тайёр эмас эди ва бу мағлубиятимизнинг асосий сабабидир. Кейинги баҳсларда яхши ўйин намойиш этиш учун кўп тер тўкишимизга тўғри келади. Шундагина муваффақиятга эришишимиз мумкин.

Обид Жўрабоевда жароҳат, Аббос Ғуломов узоқ муддатга сафдан чиққан, Азим Аҳмедовда ҳам кичик жароҳат бор эди. Мухлислар бугун "замена, замена" деб бақиришди, аммо кимни майдонга туширишим керак эди?

"Навбаҳор"дан кетганимдан кейин кўплаб таклифлар бўлди, улар қаторида Ўзбекистондан ҳам таклиф бор эди. Вилоят ҳокими "Навбаҳор" учун қайғуради. Эски гиналарни унутиш ва ишлаш керак.

Йил сўнггида "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари билан хайрлашамиз. Олдинги мураббийнинг ўз қарашлари бор, менинг ўз қарашларим бор.
Олдинда 7 та ўйин бор, йигитлар билан гаплашиб олдик ва ўз олдимизга бу ўйинларда жами 21 очко олишни мақсад қилиб қўйдик.

Бугун ҳакамлар томонидан йўл қўйилган жуда қўпол хатоларни кўрганим йўқ. Масалан, "Андижон" билан баҳсдаги ҳакамлик жуда ёмон бўлганди. Бугун эса ундай бўлмади ва ҳакамга эътирозим йўқ", - дейди Андрей Канчельскис.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 210
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 511
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 68
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 40
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 151
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 33
  • Бўлимлар