«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 00:18
ЎЗO‘Z

Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади

15 сен, 08:50 1 614 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади Фото: «senat.uz»
Бугун, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлисда сенаторлар «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарорини тасдиқлаш ҳақидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.

Сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда.

Ўрганишлар таҳлили, шунингдек аҳоли билан бевосита ўтказилган мулоқотлар, жамоатчилик вакилларидан келиб тушган мурожаатлар ушбу соҳада бир қатор жиддий муаммо ва камчиликлар ҳамон сақланиб қолаётганлигини кўрсатди. Хусусан, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимларига катта маблағ сарфланиши туфайли қарзга ботмоқда ва қарзни узиш учун чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда.

Баъзи фуқаролар оилавий тадбирларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошлар танқидидан, умуман олганда, жамоатчиликнинг босимидан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. Ваҳоланки, бундай тадбирлар яқин қариндошлар ўртасида зиддиятлар пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Сенаторлар кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, бундай ҳолатларга барҳам бериш, аҳоли, айниқса, ёшларда бу масаланинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида тўғри тушунча ҳосил қилиш мақсадида қатъий чоралар кўриш муҳим эканлигини таъкидлади. Муҳокама якунлари бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 29 июн, 13:01
  • Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қандай қонунлар кўриб чиқилади? 23 июн, 08:02
  • Сенатда тўй-ҳашамлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама этилди 25 апр, 16:05
  • Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди 31 мар, 11:10
  • Меҳмон сони камайса, тўйхона нархи ошадими? 31 мар, 09:56
  • Сенат мажлисида ДХХ, тўйлар ва 500 сўмлик тангалар масалалари кўриб чиқилади 17 мар, 18:45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Барча чораларни кўрган ҳолда, буюм бозорлари фаолиятига ҳам рухсат бера бошлаймиз» 03 июн, 21:43 893
  • ЖССТ Россияни ғалаба паради ўтказишда ҳушёр бўлишга чақирди 03 июн, 21:23 352
  • Шаҳзода табассумлар ортида яширинган ички курашлар ҳақида гапирди 03 июн, 21:03 869
  • Ўзбекистонда ўтказилаётган 30 кишилик тўйлар (видео) 03 июн, 20:39 1 036
  • Сайёрадаги энг тоза ҳавога эга ҳудуд аниқланди 03 июн, 20:15 917
  • Швециянинг бош эпидемиологи карантиндан воз кечиш хато бўлганини тан олди 03 июн, 19:54 429
  • Билл Гейтс, Тим Кук ва Стиввен Спилбергнинг битирувчиларга мурожаати 03 июн, 19:09 203
  • Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган ҳолати видеоси юзасидан тушунтириш берилди 03 июн, 18:39 712
  • Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3 мингдан ошди 03 июн, 18:19 413
  • Андижонда янги касалланиш ҳолати аниқланди, Ўзбекистондаги ҳолатлар сони 3800дан ошди 03 июн, 17:57 822
  • Қозоғистон президенти: “Россия ва Беларуснинг иттифоқдош давлатига кирмаймиз” 03 июн, 17:39 1 268
  • Ашхободда велосипедга ёдгорлик ўрнатилди (фото) 03 июн, 17:17 441
  • Бўлимлар