«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:32
ЎЗO‘Z

Насроний атиргули (4-қисм)

14 сен, 07:44 3 098 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Насроний атиргули (4-қисм) Ўйин-кулги ҳам энди мен учун зулмга айланганди. Янги динимда зулмдан халос бўлгандим. Шундай чиройли жумлани эшитгандим: “Ўз-ўзи билан машғул бўлмаган кишини шайтон машғул қилади”. Авваллари чиндан ҳам шайтон мени машғул қиларди. Лекин ўзимни бошқаришни бошлаганимдан бери шайтон мени машғул қилолмаётганди. Бир неча йилдан кейин шундай ўйладим:
– Ажабо, шайтон мени ўзининг йўлида деб билгани учун мени йўлдан оздиришга уринмасмиди?

Баъзан беъмани ўй-хаёллар устида ўзимни қўлга тушираман. Худди ҳар қандай янги нарса энг яхшисидек туюларди менга. Бошқа бир оламда эдим. Дунё кўз олдимда мутлақо бошқа бир дунё ўлароқ турарди. Худди дунё ҳам мен билан бирга янги қиёфага буркангандек эди.

Ҳикоямни гапириб бериш учун, бу узун йўлга тушишдан олдин сизга ички дунём ҳақида гапириб берай. Инсон туйғуларини қанчалик ифодалай олади, билмайман, лекин бор кучим билан гапириб беришга ҳаракат қиламан. Зеро, шундай бир ҳаётда яшадимки, ундан менга шу туйғу хотира бўлиб қолди.

Мумтоз адабиётларда ўқиган ҳар жумлада ўзига чиқиш йўли излаган ёш қиз, яъни мен буюкдек кўринганларнинг ҳаммаси ҳам унчалик буюк эмаслигини англаб етдим. Адолатсиз, кўринишидан буюк ва дўст каби кўринганлар киприк қоқмасдан инсонларни хароб қилганларини кўрдим. Файласуфлардан эшитганларимни ёзишларини Монтендан ўргандим. “Турк подшоҳлари овқат еяётганини кўрсатмасмишлар, улар ҳафтада бир овқат ейишар экан”, – дерди китобида.

Файласуфлар шундай катта хато қилишармиди? Бир ўйлаб кўриб, шунга ишонган бўлса, у бундан бошқа янглишларга ҳам табиий равишда ишона оларди. Ва мен ҳам файласуфлар, албатта, тўғри гапиришади, дея ишонган бўлсам, янглиш ўйларда давом этардим демак. Мен учун бу муҳим йўналиш эди, лекин тасдиқламадим. Таълим инсонни бузиши эмас, янада яхши томонга ўзгартириши керак, дея ўйлардим. Жуда ҳам тўғри, лекин мен баъзи тўғриларни айрим бадалларни тўлаб ўргандим.

Кошки аввал бадал тўлаганлар хотираларини, нечун ва қандай бадал тўлаганларни ёзсалар эди, балки менга ва менга ўхшаганларга чироқ тутардилар. Мен ҳам ўзимни эзмасдим. Ўз елкамга босиб, ўзимни бунчалик уринтирмас, кўнглимни азобламасдим. Билмаганларим, истамай қилган хатоларим остида эзилдим. Балки бу гапим сизга ошириб юборгандек туюлар, лекин шарафим билан тасдиқлайманки, ҳаёт мени жуда чарчатган йилларни бошдан ўтказдим ва ўша кезларда кошки ўлим келсаю, мен кетсам дердим...

Менга ўлимни соғинтирган сабабларнинг бошида баъзи кишиларнинг нодонлигини бор эди. Мен англаган бир ҳақиқат шу эдики, инсонни инсон яралаганидек ҳеч бир нарса яралай олмайди. Айниқса, жоҳил одамлар каби! Эй, Аллоҳим! Жоҳил одамлардан нималарни кўрмадим! Шунга қарамай, азму қарорли, меҳнаткаш бўлишим кераклигини уларнинг ёрдами билан тушуниб етдим. Гарчи жуда оғир бадаллар тўлаган бўлсам-да... Ва бир нарсани тушуниб етдим: жаҳолат ота-она билан фарзанд орасига ва эр билан хотин ўртасига кирганида қиёмат қўпишига ҳожат қолмас экан.

Ҳаққа юзланган кунимдан бери зиёнда юрган инсонларнинг фарқига бордим. Зое кетган йилларимни ўйлайман. Ўтмишда йўқотганларимни ортга қайтаролмайман, лекин айримларининг олдини олишим мумкин. Шунинг учун бир жойидан бошлаб ҳаёт ҳикоямни ёзишган аҳд қилдим.

Туркиядан Германияга келган кунимни ва ундан кейинни ҳеч унутмайман.
Лицейни тугатганимдан кейин ниҳоят ота-онамнинг ёнига кетдим. Мени аэропортда кутиб олган кунлари уларни ҳайратлантиргандим. Ота-онамни қучиб:
– Мени сизларга, сизларни менга кўрсатган Иеговадан миннатдорман! –дедим.

Ота-онам бир-бирларига қараб, яшин тезлигида менга ўгирилишди. Отам ҳайрат билан сўради:
– Нима дединг? Нима дединг, яхши тушунмадим.
– Иеговадан миннатдорман дедим.

– Иегово ким? Аллоҳга ҳамд айтгандек унга ҳамд айтяпсан?
– Иегово ҳам Аллоҳ, Аллоҳдан бошқага ҳамд айтилмайди-ку!

Онамнинг ранг-рўйи гезариб кетди.
– Нега Аллоҳга Аллоҳ демай ғалати номлар билан эслаяпсан Уни?

Савол тўла нигоҳларини менга тикиб, жавоб кутарди.
– Ғалати эмас, Тавротда Аллоҳ ўзини Иеговаман дейди.

Отам ҳам ҳайрат билан сўради:
– Қизим, бизга Инжилу Тавротнинг аҳамияти йўқ. Бизнинг Қуръонимизда Аллоҳнинг исми Аллоҳ-ку!

Отамга ҳаяжон билан тикилдим. Янги оламимнинг жўшқинлиги билан худди хушхабар айтаётгандек эдим:
– Лекин мен Қуръонга тобе эмасман, ота. Мен энди Иегова шоҳидиман. Мен имон келтирган китоб эса Инжил, Таврот ва Забур, Муқаддас Китоб дейилади. Буларнинг ҳаммасига иймон келтирганман.

Укам Уғур эса бўйнимга осилиб, қувончдан учарди.
Ота-онам турган жойида михланиб қолишди. Қувончимдан юрагим ҳапқириб кетаётганди.
Таржимон: Умида АДИЗОВА

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар