«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:46
ЎЗO‘Z

Эктор Купер кетдими? Абрамов терма жамоага тайинлангани ростми?

12 сен, 13:13 4 372 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эктор Купер кетдими? Абрамов терма жамоага тайинлангани ростми? Бугун оммавий ахборот воситаларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилгани ва ўрнига «Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов тайинлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. «Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев бу борада ЎФА билан ҳеч қандай мулоқот ўтказилмаганини билдирди.

Улуғбек Мирзаев. Фото: Championat.asia
— Бу ҳақда ўзим ҳам интернетда тарқаган маълумотлардан хабар топдим. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, клубга ҳеч қандай таклиф келиб тушгани йўқ. Вадим Абрамов ҳамон «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. Айни вақтда Қўқондаги ўйинга тайёрланмоқдамиз, 15 сентябрда «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» ўйини бўлади. Бу ўйинга Вадим Абрамовга ҳам йўл чиптаси олинган, меҳмонхонага буюртма берилган. Вадим Абрамов билан бу ҳақда гаплашиб олдим. Унга ҳеч ким алоқага чиқмаган, — дейди Улуғбек Мирзаев.

Ўз навбатида Вадим Абрамов ҳам ЎФА билан ҳеч қандай музокара бўлмаганини тасдиқлади.
— Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганим ҳақида одамлардан эшитдим. Интернетни ўқиб бормайман, шунчаки танишлар қўнғироқ қилиб, хабардор этишди. Шундай экан, ҳеч нарса дея олмайман. ЎФА билан музокаралар бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон.

Мабодо таклиф бўлса қандай жавоб берардим? Менимча бундай саволга жавоб бериш унчалик ҳам одобга тўғри келмайди. Ҳозирча Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқа одам бошқармоқда ва уни ҳурмат қилиш керак, — дея жавоб қайтарди Вадим Абрамов.

Ўз навбатида ЎФА матбуот хизмати ҳам Эктор Купер миллий терма жамоа бошқарувида фаолият юритаётганини тасдиқлади.
— Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи — Эктор Купер. Ҳозирча бошқа мураббий ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.

ЎФА тасарруфидаги терма жамоаларда ўзгариш рўй берган тақдирда расмий сайтимиз орқали хабар берилади. Модомики берилмаган экан, демак ҳеч қандай янгилик ҳам йўқ, — дейилади Xabar.uz сайтига берилган расмий маълумотда.
Эктор Купер, Абрамов, терма жамоа




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 254
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар