«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:11
ЎЗO‘Z

Алимент ундируви борасида кўрилган чоралар ўз самарасини бермоқда

09 сен, 19:15 3 474 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алимент ундируви борасида кўрилган чоралар ўз самарасини бермоқда Бола моддий таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг Бюро органлари томонидан таъминланиши, оилавий можаролар, ёш оилаларнинг ажрашиб кетиши каби кўнгилсиз ҳолатлар қолдирган асоратларни юмшатишга, бартараф қилишга имкон бермоқда.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 19.05.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Бўриевдан ундирувчи Г.Ибодуллаева фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 421-моддасига асосан қарздор А.Буриевнинг Республика ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вачқтинча чекланган.

Бюронинг Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси О.Жабборов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг биринчи августида 52 млн. 500 минг сўм пул маблағи хатлаб олиниб, ундирувчи Г.Ибодуллаевага топширилади.
Бу билан, А.Бўриеванинг икки нафар фарзанди 18 ёшга тўлгунигача олиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланди ва алимент ижро ҳужжатининг ижроси амалда таъминланиб, иш юритувдан тамомланди.
Шу каби, Фуқаролик ишлари бўйича қарши туманлараро судининг 20.04.2018 йилдаги ижро варақасига кўра қарздор А.Худойбердиевдан ундирувчи Д.Ходжақулова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши туман бўлими иш юритувида бўлган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 21.08.2019 йилда 34 млн. 223 минг сўм пул маблағи хатланиб, ундирувчига тилхати асосида топжирилган.
Бундан ташқари, Бюронинг Яккабоғ туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 14.07.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Н.Ражабовдан ундирувчи Г.Марҳаматова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор барча даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўча ҳам ижро ҳужжати муддатидан олдин амалда ижро этилди.

Хусусан, давлат ижрочиси Ш.Бойматов томонидан 04.09.2019 йилда 41 млн. 524 минг сўм алимент пулларини хатлаш ва ундирувчига топшириш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади. Хатланган пуллар ундирувчига тилхат асоида топширилди ва ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланди.

Амалга оширилган бу каби тадбирлар алимент олиши белгиланганларнинг моддий таъминоти барқарор бўлишига, уларнинг келажаги кафолатланишига, шу билан бирга, қарздор тарафнинг чекланган ҳуқуқлари тикланишига туртки бўлади.
алимент, ундирув




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар