«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 13:47
ЎЗO‘Z

Виждон амри билан. Руанда ҳокимлари ёппасига истеъфога чиқмоқда

05 сен, 20:00 2 667 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Виждон амри билан. Руанда ҳокимлари ёппасига истеъфога чиқмоқда Фото: «Getty Images»
Сўнгги 24 соат ичида Африканинг Руанда мамлакатида тўрт нафар мэр ва олти нафар мэр ўринбосари истеъфога чиқди, деб ёзмоқда «Regnum» агентлигига таяниб "Хабар" нашри.

«ВВС Great Lakes» хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда бу тенденция «Руанда бўйлаб тур» — анъанавий йиллик велопойгалар номига менгзалмоқда. Яъни бундан англашиладики, журналистларнинг фикрича, мамлакатнинг барча 30 вилоятини ушбу васваса чулғаб олиши мумкин.

Ҳокимларнинг истеъфосини мамлакат ички ишлар вазири Анастасия Шяка «Twitter»да шундай изоҳлади: «Улар фуқароларга берган ваъдаларини бажара олишмаган».

Руандада ҳокимлар ёппасига ишдан кетиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Масалан, 2014 йили етти нафар мэр саноқли кунлар ичида ариза ёзиб лавозимидан кетган, ўтган йили ҳам худди шу ҳолат такрорланганди — етти нафар мэр виждон амрига бўйсунишни афзал кўрганди.

Кузатувчиларнинг фикрича, агарда марказий ҳукумат уларнинг ишидан қониқмаса, амалдорлар «кетиш»га мажбур.
Тўрт йил илгари мамлакат президенти Поль Кагаме айтган гап диққатга сазовор: «Агар янги мэрлар ҳаракатини қилмаса, улар истеъфога чиқади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 0
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 1
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 1
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 0
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 0
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 1
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 1
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 37
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 70
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 86
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 141
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 177
  • Бўлимлар