«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2020, 23:54
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

29 авг, 17:10 3 041 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди Сентябрь — кузнинг биринчи ойи, бироқ бу ой Ўзбекистонда об-ҳаво шароитларига кўра кўпроқ ёзни эслатади, фақат ҳарорат фони бирмунча қулай.

Иқлимий меъёрларга мувофиқ, Ўзбекистонда сентябрь ойи йилнинг энг қуруқ ойларидан бири ҳисобланади. Ёғинлар жуда кам бўлиб, ой давомида ўртача 1-3 марта ёмғир ёғиши мумкин, уларнинг миқдори эса ўртача июль ва август ойларидагига қараганда салгина кўп — текислик ҳудудларда 2 мм.дан 6 мм.гача, тоғли жойларда 10-20 мм.гача етади, деб хабар қилмоқда республика Гидрометеорология маркази.

Ойнинг биринчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати одатда 30-33 даража атрофида, ойнинг иккинчи ярмида эса 26-29 даража атрофида бўлади. Энг илиқ сентябрларда айрим кунлари термометр устунчаси 35-39 даражагача кўтарилади. Совуқ ҳаво оқимлари кириб, кундузги ҳарорат 22-25 даражагача тушадиган, баъзан эса ундан ҳам паст бўладиган ҳолатлар камдан-кам кузатилади ва бундай совуқ даврлар қисқа муддатли бўлади.

Бироқ, бу йил сентябрь ойи бизни салқин ҳаво билан қарши олади. Август ойининг сўнгги кунларидан ҳарорат 27-32 даражагача пасаяди, сентябрнинг илк кунлари жуда иссиқ ёз «айбини» юмшатиб ҳарорат кечаси 12-17 даражагача, кундузи 23-28 даражагача тушади, бу шу давр учун хос бўлган иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага пастдир.

Булутлар ҳам кўпайиб, 1 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида, 2 сентябрда Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Об-ҳавонинг бундай ўзгаришлари Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳавонинг кириб келиши билан тушунтирилади.
Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлган нисбатан салқин об-ҳаво республикамизда сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида сақланиб туради.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечаси 12-17 даражадан 7-12 даражагача, кундузи 28-33 даражадан 21-26 даражагача ўзгариб туради. Айрим кунларда қисқа муддатли кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Умуман олганда, кузнинг биринчи ойидаги об-ҳаво иқлимий меъёрлар атрофида бўлиши кутилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 20 даражагача кўтарилади 07 фев, 19:00
  • Ўзбекистонда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради 02 дек, 15:49
  • Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади? 11 ноя, 14:20
  • Ноябрь ойи бошида қандай об-ҳаво кузатилади? 29 окт, 14:55
  • Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади? 11 окт, 17:50
  • Ўзбекистонда дам олиш кунлари -17 даражагача совуқ бўлади 23 дек, 15:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Улкан қора туйнукнинг янги суратлари олинди 26 сен, 23:03 1
  • Пул тежаш тавсия қилинмайдиган маҳсулотлар 26 сен, 22:30 1
  • Супер-контрактга аризалар қабули бошланди. Талабгор абитуриент учун эслатмалар 26 сен, 22:06 1
  • Коронавирусга умрбод иммунитет қачон шаклланиши маълум бўлди 26 сен, 21:30 3
  • Олимлар коронавирусда ўлим хавфини камайтирувчи муҳим витаминни аниқлашди 26 сен, 20:50 4
  • Андижонда 39 грамм марихуанани 1 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди 26 сен, 20:00 183
  • Ихтиёрий равишда пахта териш истагини билдирган водийликлар Жиззахга йўл олди 26 сен, 19:15 342
  • Тошкентда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолияти фош этилди 26 сен, 18:30 246
  • Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди 26 сен, 17:48 305
  • Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири ишлаб чиқилади 26 сен, 17:09 457
  • ЙПХ инспекторига 2 000 000 сўм бермоқчи бўлган «Каптива» ҳайдовчиси ушланди 26 сен, 16:30 387
  • 27 сентябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда? 26 сен, 15:45 685
  • Бўлимлар