«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:56
ЎЗO‘Z

Шахс ажралиши касаллиги

28 авг, 13:33 6 408 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шахс ажралиши касаллиги Шахс ажралиши (шахс диссоциатив бузилиши) – психик касаллик бўлиб, инсонда иккинчи шахснинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Психиатрияда кўплаб диссотсиатив шахс бузилиши номли касаллик мавжуд, бунда инсонда бир нечта шахслар “яшайди”. Баъзан шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, бир инсонда юздан ортиқ шахс яшайди.

САБАБЛАРИ:
Диссоциация – психологик ҳимоя механизми бўлиб, бунда инсон ўзи билан содир бўлаётган ҳодисаларни худди бошқа одам билан бўлаётгандай қабул қилади.
Шахс ажралиши сабаблари қуйидагилар:
- Оғир психологик травмалар;
- Физик зўровонликни бошдан ўтказганлар;
- Ёшлигида эмоционал зўриқишларни ўтказганлар;
- Узоқ вақт уйқусиз ҳолатда бўлиш.

БEЛГИЛАРИ:
Шахс ажралиши синдроми қуйидаги белгилар билан намоён бўлиши мумкин:
• беморда икки ва ундан ортиқ шахснинг “яшаши”;
• шахснинг ҳар бири даврий равишда ўз “эгаси” устидан назоратни қўлга олади;
• узоқ вақтли хотиранинг бузилиши;
• вақтдаги узилишлар;
• кайфиятнинг бирданига ўзгариши;
• паник ҳужумлар (атака);
• дереализация ҳисси;
• уйқунинг бузилиши;
• безовталик;
• овқатдан бош тортиш;
• галлюцинацияларнинг пайдо бўлиши.

ДИАГНОСТИКА:
Шахснинг диссоциатив бузилишини қандай даволаш борасида психотерапевт қуйидаги текширувларни ўтказади:
• электроэнсефалография;
• бош мия компьютер томографияси;
• бош мия магнит-резонанс томографияси;
Ушбу касалликни шизофрения, делирий, ақлий заифлик, шахс бузилишлари ва деменсиядан фарқлаш лозим.

ДАВОЛАШ:
Шахс ажралишини даволашда қуйидагилар қўлланилади:
• антидепрессантлар;
• транквилизаторлар;
• нейролептиклар;
• психотерапевтик даво;
• гипноз.
Даволаш курси узоқ вақт давом этади, кўпинча умрбод даволанади.

АСОРАТИ:
Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, қуйидаги асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлади:
• амнезия;
• депрессия;
• деперсонализация.
Суицид (ўзини ўзи ўлдириш) ҳолатлари ҳам учраши мумкин.

Шахс ажралиши кўпроқ аёлларда, болалигида руҳий травмаларни ўтказганлар, спиртли ичимликлар, наркотик моддаларни қабул қилганларда кузатилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 66
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 267
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 207
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар