«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:06
ЎЗO‘Z

Рашк балоси...

28 авг, 13:05 6 023 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рашк балоси... Қайноталарни оилада келинларнинг ҳимоячиси, ёш оиланинг посбони, дейиш мумкин. Шунинг учун у оиланинг мустаҳкам, келин-куёвнинг аҳил, тотув бўлиши учун қайғуради. Шу мақсадда кўпинча оилавий можароларда келинни ҳимоя қилишга уринади. Қайнона ва келин можароларида адолат тарозиси билан иш кўради. Эрларнинг бу "қилиғи" кўпинча қайноналарга ёқмайди.

"Ёнини оляптими, демак, унда кўнгли бор" ёки "Шунча йил турмуш қуриб, бир-биримизга сирдош бўлиб, қариган чоғимда ёқмай қолибман-да, шу зумраша мендан азиз бўпти-да" ёхуд " Бир балоси борки, келинига ширинсўз бўлиб қолди, менга бирор марта бунақа меҳрибонлик кўрсатмаганди" ва шунга ўхшаш шубҳалар, ғашликлар уларнинг қалбини кемириб, барча кулфатларда келин "айбдор", деган хулоса чиқаришга олиб келишини пастдаги воқеада ўз тасдиғини топади.

Маҳалламиздан узатилган Лобар исмли қизнинг турмуши ярим йилга бормай бузилиб кетди. Бунинг сабабини сўраганларга шўрлик ота-она нима деб жавоб қайтаришга ҳайрон. Уларнинг ялиниб-ёлворишлари ҳам, маҳалладаги баобрў одамларнинг ўртага тушишлари ҳам- ҳеч нарса ёрдам бермади. Охири келиннинг кўч- кўронини куёвникидан йиғиштириб келишди. Лобарнинг ўзи ҳам ҳайрон, "Орамиздан ҳеч гап ўтмаганди, Достон акам билан жуда аҳил эдик, ота-оналарини ҳам жуда ҳурмат қилардим", деб йиғлармиш, холос.

Кейин суриштиришса, қайнона келинини ёқтирмай қолибди. Оиланинг эркакларига "Ё шу келин туради бу уйда, ё мен", деб кескин шарт қўйибди. Куёв бечора "Келинингизнинг айби нима ўзи?" деб сўраб балога қолибди. "Ё хотинни қўясан, ё дуоибад қиламан, оқ қиламан, бир умр рози бўлмайман", дебди она. Эри ҳам ҳайронмиш. "Ҳеч бўлмаса, нима гап ўтганини мен билб қолай, ахир қудаларимизга бирор гап айтиш керак-ку!" деб сўраса, "Қўли эгри денг, ёлғончи денг, хуллас, бирор гап топинг. Агар у қоладиган бўлса, унда мен кетаман", деб қўрқитибди.

Хуллас, оила бузилиб кетди, ширингина турмушга оғу томди. Бу машмашаларнинг ҳаммасига қайнота шўрлик ўзи билмаган ҳолда "айбдор" бўлиб қолган экан. Чиройлигина, эпчилгина, чақққонгина келинни у оталарча меҳр билан суйган, "сиз-сиз"лаб эркалаган, юмушу кўпайиб кетса аёлини турғизган. "Ахир бировнинг жондан азиз фарзанди, янги келн, жа зулм қилиб юбормайлик, сен ҳам ёрдамлашвор", деб ёнини олган.

Оила даврасида "Келиним зўр-да, саранжом-саришта, қўли ширин пазанда", деб мақтаган. Буларнинг ҳаммаси қайнонанинг асабини буза бошлаган. Аввал шунчаки ғаши келган. Кейинчалик ҳасад ўти, рашк балоси чирмай бошлаган. Ҳар жиҳатдан ёш, ҳимоясиз, соддагина келин рашк балосининг қурбони бўлган. Қайнона эрини келинидан қизғаниб нима қилиб бўлса-да, йўқотиш пайига тушган ва бунга эришган ҳам.

Демак, юқоридаги воқеадан қайноталар ҳам, қайноналар ҳам, келин-куёвлар ҳам ўзларига тўғри хулоса чиқариб олишлари керак бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 154
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 116
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 137
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 117
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 122
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар