«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:41
ЎЗO‘Z

МИБ банк фойдасига кўчмас мулкларни ундирди

28 авг, 14:52 2 905 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ банк фойдасига кўчмас мулкларни ундирди Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 20.02.2019 йилдаги қарздор “Oq Qayin Sport Plus” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар У.Садиков, И.Хусанов, М.Муминов, М.Қурбонова ва Р.Хапизовлардан ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Қўқон филиали фойдасига 5 млрд. 770,5 млн. сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан 20.03.2019 йилда иш юритувига олинган.

Мазкур ижро иши юзасидан қарздор “Oq Qayin Sport Plus” МЧЖга тегишли Қўқон шаҳар Т.Малик кўчасида жойлашган 2 млрд. 250 млн. сўмлик чойхона комплекси бино-иншоотлари ҳамда қўшимча жавобгар У.Садиковга тегишли 2 млрд. 975 млн. сўмлик ҳамда бино-иншоотлар хатланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги тасарруфидаги электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш Маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Навбатдаги хатлов қўшимча жавобгар И.Хусановга тегишли Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзесида жойлашган 150 млн. сўмлик кир ювиш ва қуритиш шахобчаси ва аёллар салони бино-иншоотига қаратилган.

Бироқ, кўчмас мулк бино-иншоотлари бир неча маротаба “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилишига қарамасдан ўз харидорини топмаган. Шу сабабли қонунда белгиланган тартибда арзонлаштирилиб, ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Қўқон филиалига таклиф қилинган.

Мазкур таклиф ундирувчи томонидан маъқулланиб, ижро ҳужжатига асосан 4 млрд. 837,5 млн. сўмлик кўчмас мулклар банк томонидан қабул қилиш-топшириш далолтаномасига асосан қабул қилиб олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 133
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 123
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 99
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар