«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:56
ЎЗO‘Z

Тижорат банкларига айрим ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади

23 авг, 15:50 3 123 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тижорат банкларига айрим ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилиши режалаштирилган қўшимчалар:

қуйидаги мазмундаги 35-1-банд билан тўлдирилади:

“35-1. Тижорат банкларига:
- жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;
- илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.”.

Қуйидаги мазмундаги 37-1 - 37-2-бандлар билан тўлдирилади:

“37-1. Қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг депозити (омонати)даги маблағларини кредит (қарз)га хизмат кўрсатишнинг хоҳлаган даври мобайнида депозит (омонат)нинг амал қилиш муддатидан қатъий назар мазкур кредит (қарз)нинг қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга.

Агар, қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг муддатли омонатидаги маблағларини шартномада кўрсатилган омонат муддати тугагунга қадар кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтирмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни омонатни олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.

37-2. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг асосий қарзини сўндиришга йўналтирилади, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.”.

3-боб (Банкнинг истеъмолчи билан муносабатларни ташкил этиши) қуйидаги мазмундаги 3-параграф билан тўлдирилади:

“§3. Тижорат банкларининг айрим ноқонуний ҳаракатлари бўйича жарима санкциялари қўлланилиши

40-1. Мазкур Низомнинг 40-2 - 40-4-бандлари тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чоралари миқдори ва уларни қўллаш, шунингдек уларни тижорат банкларининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган мижозлар фойдасига ўтказиш тартибини белгилайди.

40-2. Марказий банк меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик, шунингдек мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни талаб қилганлиги учун банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,02 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

40-3. Банклар томонидан иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун ўз вақтида нақд пул бермаганлик учун мижозларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига улар ҳисобварақларида маблағ бўлганида банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,005 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

40-4. Қонунчиликда ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун, электрон тўловларни амалга оширишнинг ва хато амалга оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этган ҳолда, банк ҳар бир ҳолат учун банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида ўрнатилган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда, у мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шарт.

Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт. Акс ҳолда, мижоз банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин нотўғри амалга оширилган электрон тўлов сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга.

40-5. Мазкур Низомнинг 40-2 - 40-4-бандларида тижорат банклари учун назарда тутилган масъулият чоралари банк ва мижоз ўртасида тузилган шартнома матнига киритилиши шарт.

40-6. Банклар қуйидаги ҳолларда жарима тўлашдан озод қилинади:
а) форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан, банклараро электрон тўловлар тизимида рўй бериши мумкин бўлган узилиш;
б) банк мижози томонидан амалдаги қонунларда белгиланган талабларга мос келмайдиган тўлов ҳужжатлари тақдим қилинганда;
в) қонунларда белгиланган тартибга банк ёки мижоз ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатилганда.

40-7. Тижорат банкларига нисбатан мазкур Низомнинг
40-2 - 40-4-бандларида назарда тутилган жарима жазо чораларини қўллаш суд қарорига асосан амалга оширилади. Бунда бу каби низолар юзасидан мижозларнинг ўзлари томонидан судга даъво киритилади.

40-8. Мазкур Низомнинг 40-2 - 40-4-бандларига мувофиқ, банк томонидан тўланган жарима суммаси қисман қонунбузарликка йўл қўйган банк (филиали) раҳбари ва бош бухгалтери томонидан қопланади.”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 49
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 77
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар