«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 02:04
ЎЗO‘Z

Лондон мэри Буюк Британияда яшовчиларнинг барчаси инглиз тилини билиши шарт деб ҳисоблайди

07 янв, 12:43 7 907 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лондон мэри Буюк Британияда яшовчиларнинг барчаси инглиз тилини билиши шарт деб ҳисоблайди Лондон мэри Борис Жонсон Буюк Британияда истиқомат қилувчиларнинг барчаси инглиз тилида яхши гаплаша олишлари шартлигини маълум қилди. Бу ҳақида “The Telegraph” нашрига асосланиб, “РИА Новости” хабар беради.

Аввалроқ, “Мустақиллик партияси” етакчиси Найжел Фараж Британия давлат соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган шифокор ва тиббиёт ходимларининг инглиз тилини мукаммал билмайдиганлари ишдан бўшатилиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Унинг бу фикрини Борис Жонсон ҳам қўллаб-қувватлади.

“Мен Фаражнинг сўзларига тўла қўшиламан. Фуқароларимиз шифохонага кириб, у ерда шифокорларга ўз муаммоларини тушунтира олмаслиги ҳолатлари учраётганидан таажжубдаман. Бу давлатда яшайдиган, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлайдиган ҳар бир одам инглизчада гаплаша олиши шарт”, – дейди Лондон мэри.

Лондон мэри ОАВлар орқали тарғиб қилинаёган мультимаданиятни ҳам танқид қилди.

“Лондонда шундай жойлар борки, у ерда яшайдиган мухожирларнинг бир неча авлоди ўз она тилларидаги медиа воситалардан фойдаланишлари туфайли инглизчада ҳали ҳам гаплашишни ўрганмаганлар. Улар инглиз тилини ўрганишга эҳтиёж ҳам сезмаганлар. Буюк Британияда инглиз тилида мулоқот қилинади. Ваҳоланки, бу тил ўрганиш қийин бўлган мураккаб тил эмас ҳам”, деб қўшимча қилди Лондон мэри.

фото: РИА Новости
манба: kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 515
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 327
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар