«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:10
ЎЗO‘Z

Жаҳон матбуоти шарҳи: «Ким бўлса бўлсин, Нетаньяху бўлмасин!»

17 авг, 14:46 2 859 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон матбуоти шарҳи: «Ким бўлса бўлсин, Нетаньяху бўлмасин!» 17 сентябрдаги парламент сайлови яқинлашгани сари Исроилда сиёсий тартибсизликлар авж олмоқда, деб ёзади «Яқин Шарқ сиёсати бўйича кенгаш» веб-нашри. Кечаги амалдорлар ўз сиёсий раҳбарларига қарши бош кўтармоқда, янги ажралиб чиққан гуруҳлар сайловчилар орасида обрў қозониш учун мурожаатномалар йўлламоқда.

Исроиллик сиёсий шарҳловчилар ва кузатувчилар назарида бундай мурожаатлар замирида бир нарса ётибди, у ҳам бўлса узоқ муддат ҳокимият тепасида қолаётган бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ҳокимиятига чек қўйиш. Икки ой аввал Либерманнинг Нетаньяху бирлашмасига қўшилмаслик ҳақидаги қарори 2019 йилда иккинчи сайловга сабаб бўлиб, бир қатор сиёсий жараёнларни ҳаракатга келтириб юборди.

Кейинги беш ҳафта ичида ўтказилган ижтимоий сўровлардан бири Нетаньяху сайловда Либермансиз ғалаба қозона олмаслигини кўрсатди (Авигдор Либерман Исроил Кнессети депутати, собиқ мудофаа вазири ва «Исроил – бизнинг уйимиз» партияси етакчиси – «Дарё»). 17 сентябрдаги сайлов натижалари шундай якун топадиган бўлса, Исроил ички сиёсатида ғалати ўзгаришлар, кутилмаган битимлар ва янги иттифоқлар вужудга келиши мумкин.

Нетаньяхунинг Jerusalem Post’даги Иси Лейблергас сингари ҳимоячилари наздида, Нетаньяху сайловда ютқазадиган бўлса, Исроил заифлашиб қолади. Оқ-кўклар етакчиси Бени Ганзда мамлакатни бошқариш учун етарлича раҳбарлик малакаси йўқ. Шундай экан, Бени Ганз Нетаньяху каби Трамп ва Путин ўртасидаги таранг дипломатик йўлакдан муваффақиятли ўта олишини шубҳа остига олмоқда. Ганзда на харизматик сиёсатчилик, на-да сиёсий раҳбарлик иродаси мавжуд эмас.

У муҳим қарорлар қабул қилиш керак бўладиган кейинги 12 ой ичида мамлакатни самарали бошқара оладими? Ганз номзоди маъқул келмаса, Исроилдаги сиёсий гуруҳларнинг қай бир етакчиси мамлакатни бошқара олади? Шундай саволлар гирдобида қолиб кетган сайловчилар, ўзлари хоҳламаса-да, яна Нетаньяхуни бош вазирликка ягона муносиб номзод деб ҳисобламоқда. Нетаньяхуни аксар исроилликлар ёқтурмаса ҳам, улар учун Нетаньяху мамлакатни бошқара оладиган ягона сиёсатчидир.

Сви Саданнинг Israel Today нашрига ёзган очиқ хатидаги «ким бўлса бўлсин, Нетаньяху бўлмасин» каби чақириқлари шиор бўлиб, янги иттифоқлар тузилиши, ҳокимиятдан ҳайдалгандан бери сиёсий бўшлиқда қолиб келаётган собиқ бош вазир Эхуд Барак кабиларга янги имкониятлар берилиши имкониятини қувватлантиряпти. Эхуд Баракнинг сиёсат оламига ноғора чалиб кириб келаётгани Нетаньяхуни ағдаришни ният қилганидан дарак. Шу воқеалар фонида ҳаммани танқид қилиниши сиёсий партиялар Эхуд Баракка қўшилишига олиб келмоқда. Аммо охирги ижтимоий сўровлар натижалари Эхуд Баракнинг оқ-кўклар билан иттифоқда ҳам ғалаба қозониш имконияти пастлигини кўрсатди.

Нетаньяхунинг собиқ иттифоқдоши Авигдор Либерман сўл-марказчиларнинг умиди бўлиб турибди. У Нетаньяху билан тузилган иттифоқдан чиқди, унга қарши сиёсий курашни бошлади, Исроилни дунёвий давлат сифатида кўриш истаги унинг обрўсини ошириб юборди.

Нетаньяху марказчиларнинг ва сўл-марказчиларнинггина эмас, ўнгларнинг ҳам ҳужумига учрамоқда. Ўнглар наздида Нетаньяху Фаластин давлатини тузишни назарда тутган Осло битими имзоланишига розилик бергани учун ҳам айбдор. Ўнглар бирлашмасининг етакчиси Айлет Шахед сайловчилар эътиборини қозониш учун синовлардан ўтиши лозим. Улар шу пайтгача ўтказилган сайловларда ғалаба қозонолмай келади.

Хуллас, Исроил ички сиёсати айни вақтда интригага бой. Ким ғалаба қилиши 17 сентябрь санасида маълум бўлади.
Жаҳонгир Эргашев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар