«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:16
ЎЗO‘Z

Нодирбек Якуббаев Халқаро шахмат фестивалида кумуш медалга сазовор бўлди

13 авг, 20:33 3 148 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нодирбек Якуббаев Халқаро шахмат фестивалида кумуш медалга сазовор бўлди 6-11 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида 26-Абу Даби Халқаро шахмат фестивали (26th Abu Dhabi International Chess Festival) бўлиб ўтди. Унда шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, халқаро гроссмейстрлар Нодирбек Якуббаев, Нодир Абдусатторов ва Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдаров қатнашди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 9 турдан иборат баҳсда Нодирбек Якуббаев 7 очко билан 2-ўринни, Нодирбек Абдусаттаров 6 очко билан 16-ўринни ва энг ёш Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдаров 5,5 очко билан 28-ўринни эгаллашди.
Мусобақанинг adchessfestival.ae расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, 27 мамлакатдан 55 гроссмейстр (7 аёл), 34 халқаро тоифадаги спорт устаси (10 аёл), жами 150 шахматчи қатнашган турнирда, рейтинг-фаворит (энг баланд рейтингли шахматчи) украиналик Юрий Криворучко қатнашган бўлса-да, финалда 1-ўринни грузиялик Жобава Баадур эгаллади. 2-ўринни эгаллаган халқаро гроссмейстр, Халқаро шахмат академияси тингловчиси Нодир Якуббаевга кумуш медал билан бирга 7500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳам топширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 129
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 309
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 99
  • Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди 22 апр, 18:09 260
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар