«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 03:01
ЎЗO‘Z

Порошенкога сўроқ қилинганидан кейин тухумлар улоқтирилди

13 авг, 07:06 3 573 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Порошенкога сўроқ қилинганидан кейин тухумлар улоқтирилди Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко давлат терговлар бюроси биносидан чиққандан сўнг номаълум шахслар унга тухумлар улоқтирди, деб хабар беради РИА Новости ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, тухумлар журналистларга, Порошенко тарафдорларига ҳамда полиция ходимларига ҳам теккан.

Сўроқ "Прямой" каналини сотиб олаётганда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолати билан боғлиқ бўлган ва деярли уч соат давом этган. Ундан кейин собиқ президент журналистлар билан қисқача суҳбатлашиб жўнаб кетган.

Порошенконинг адвокати Игор Голованнинг журналистларга маълум қилишича, сўроқ пайтида собиқ давлат раҳбари «Кузница на Рыбальском» заводининг сотилиш иши бўйича қўшимча кўрсатмалар берган.

Адвокат, шунингдек, Порошенко учта иш бўйича гувоҳ сифатида ўтаётгани, сўроқ вақтида унга яна битта иш ҳақида маълум қилинганини таъкидлаб ўтган.

Украина давлат терговлар бюроси директори Роман Труба собиқ президентнинг кейинги сўроқ қилиниши полиграф ёрдамида ўтиши мумкинлигини маълум қилган.

Аввалроқ Труба Порошенко ва бошқа мансабдор шахсларга қарши 11 та жиноий иш олиб борилаётганини маълум қилганди. Ўз навбатида. Украина бош прокурори Юрий Луценко собиқ президент барча ҳолатлар бўйича гувоҳ сифатида ўтаётганини таъкидлаб ўтган.

Порошенконинг ўзи Украина халқи олдида жавобгар эканлиги ва таъқиб қилинишдан қўрқмаслигини айтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 526
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 159
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 206
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 43
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 85
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 32
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 39
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 49
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 76
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 153
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 129
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 82
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Бўлимлар