«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 02:10
ЎЗO‘Z

Андижондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида 2 та Дамас ёниб кетди

12 авг, 19:57 3 383 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида 2 та Дамас ёниб кетди Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
Андижонда газ тўлдираётган 2 та Damas автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

12 август куни соат 12:40 да Андижон вилояти Улуғнор тумани «Сариқсув» МФЙ ҳудудида жойлашган «Виктория газ сервис» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг 6-колонкасида газ тўлдираётган 2 та автомобилда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 12:50 да етиб борган ва ёнғин соат 12:52 да қуршаб олиниб, соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғиннинг кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида АГТКШнинг 6-колонкасида газ тўлдираётган фуқаро Х.Х.га тегишли Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлиб, аланга унинг орқасида навбатда турган фуқаро Ж.Ғ.га тегишли Damas русумли автомобилига ҳам ўтган. Натижада иккала автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 79
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 267
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 139
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 87
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 60
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 42
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 14
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 19
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 136
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 101
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 103
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 35
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 183
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 222
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 67
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 154
  • Бўлимлар