«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:34
ЎЗO‘Z

Қизиқ воқеа: Ўзбекистон термаси учинчимас, иккинчи ўрин билан тақдирланди

12 авг, 13:32 4 228 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қизиқ воқеа: Ўзбекистон термаси учинчимас, иккинчи ўрин билан тақдирланди Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Содиқ дўст» мусобақаси ўз ниҳоясига етиб, унда вакилларимиз 3-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган.

Аммо 11 август куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида қизиқ бир ҳолат бўлди. Яъни унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган юртдошларимиз 3-ўринга эмас, шоҳсупанинг 2-ўринига муносиб кўрилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Гап шундаки, якунда Ўзбекистон билан Беларусь жамоалари деярли тенг балл йиғишган эди. Шунга кўра, биринчи ўринни Россия Федерацияси, иккинчи ўринни Беларусь ва учинчи ўринни Ўзбекистон жамоаси қўлга киритгани ойдинлашди. Аммо 11 августда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мамлакатимиз номидан қатнашган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Содиқ Дилмуродовнинг «Клифт» лақабли хизмат ити билан рекорд ўрнатгани ҳакамлар ҳайътининг қарори ўзгаришига сабаб бўлди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
– Тақдирлаш маросими бўлаётган пайт бизни ва Беларусь жамоаларини иккинчи ўрин соҳиби, дея эълон қилишди, табиийки, биз бундан ҳайратга тушдик, – дейди вакилларимизга раҳбарлик қилган подполковник Улуғбек Жўраев. – Кейин билдикки, ўша рекордчимиз бизни учинчи ўриндан иккинчи ўринга олиб чиққан экан. Барибир яхши бўлди. Учинчи ўрин эса ўз-ўзидан баллар ҳисобида биздан кейинда келаётган Қозоғистон жамоасига насиб этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар