«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:09
ЎЗO‘Z

“Файзи”ни курашда ютиб қўйсам бўлмасдида...

10 авг, 07:43 2 707 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Файзи”ни курашда ютиб қўйсам бўлмасдида... Айни вақтда америкалик профессионал боксчи Теренс Кроуфорд Тошкентда бўлиб тургани ҳақида маълумотга эгасиз. Биринчи яримўрта вазн тоифасида собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони (2017 йил). Айни пайтда яримўрта вазн тоифасида WBO камари соҳиби пойтахтимиздаги ЭкоПаркда ўзига хос шоуда иштирок этди. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, биз мазкур жаҳон профессионал бокс юлдузи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

- Теренс Ўзбекистонга хуш келибсиз?
- Рахмат.

- Бу ерда ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз. Ўзбек халқи борасидаги тасаввурингиз янада бойиган бўлса керак?
- Тўғриси жуда қулай. Ўйлаганимданда ажойиб. Албатта, халқингизни меҳмондўстлигини билар эдим. Бунга янада амин бўлдим.

- Ўзбекистонга ташрифингиз тарихи қандай бўлди?
- Мана ёнимда турган инсон(Сардор Воҳидовни назарда тутмоқда) туфайли шу ердаман. Сардор билан қалин дўстмиз. Ҳамюртингиз ажойиб инсон. У билан АҚШда дўст тутинганмиз. Сардор Ўзбекистонга таклиф қилди. Мен жон деб рози бўлдим.

- Ўзбек миллий таомлари маъқул келмоқдами?
- Албатта. Айниқса, меваларингиз жуда ширин. Таомларингизга тўхталсам, палов ва товуқ гўштидан тайёрланганлари жуда мазали экан.

- Умуман Ўзбекистонни бокс мамлакати эканлигидан хабарингиз бормиди?
- Албатта. Айниқса, ҳаваскор бокс борасида етакчилардан эканлигини билардим.

- Аслида профессионал боксимиз ҳам ривожланган. Балки профида фаолият юритадиган ҳамюртларимизни ҳам биларсиз?
- Албатта “Файзи”ни танийман. У билан бирга спарринг машғулотларда иштирок этганман. Муносабатларимиз жуда яхши.

- Наҳотки Фазлиддин Ғойибназаровдан бошқасини танимасангиз. Бизда ўз вақтида WBO чемпиони “Оқ Тайсон” номи билан машҳур Руслан Чагаев, 17 карра жаҳон чемпиони Артур Григорянлар бўлган. Қолаверса, ҳозирги кунда сизнинг вазн тоифангизда IBF рейтингида биринчи ўринда қайд этилаётган, эҳтимолий рақибингиз бўлмиш Қудратулло Абдуқаҳҳоровлар бор?
- Тўғриси, бу борада маълумотга эга эмасман.

- Кеча, интернет ижтимоий тармоқларида Фазлиддин Ғойибназаров билан кураш тушганингиз тарқалди. Лекин охирига қадар эмас. Якун нима бўлди?
- Тўғриси, мен уни меҳмониман. Йиқитиб қўйсам бўлмасди.

- Сизнинг камарларни бирлаштириш учун жанг қиладиган рақибларингиз Шон Портер ҳамда Эролл Спенслар ўзаро жанг олиб боришади. Нима деб ўйлайсиз кимнинг қўли баланд келади?
- Эролл Спенс ғалаба қозонади деб ўйлайман.

Афсуски, шу ерда у билан хайрлашишга тўғри келди. Чунки, уни янада муҳим ишлар учун чақириб қолишди. Шундай бўлсада, мазкур суҳбатни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган, Теренс Кроуфордни юртимизга олиб келган инсон Сардор Воҳидовга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

- Теренс суҳбат чала бўлиб қолди. Лекин бир кун сиздан албатта батафсил интервью оламан. Ҳозирча шунисига ҳам раҳмат!
- Мен қарши эмасман.
Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар