«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:36
ЎЗO‘Z

Жээнбеков: Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузди

08 авг, 13:03 3 113 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жээнбеков: Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузди Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Республикаси конституцияси ва қонунларини қўпол равишда бузиб, қонун доирасидаги тергов тадбирларини ўтказишга кескин қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 8 август куни Қирғизистон Республикаси хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Жээнбеков Қирғизистон Республикаси ҳуқуқий давлат эканлигини таъкидлади. Давлатнинг вазифаси - барча фуқаролар томонидан қонун талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.

«Давлат раҳбари хавфсизлик кенгаши аъзоларига мурожаат қилиб, мамлакатда қонун устуворлиги, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун барча чораларни кўриш зарурлигини таъкидлади. Шу сабабли шошилинч чоралар кўриш керак», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Вазият юзасидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Орозбек Опумбаев, ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев, бош прокурор Откурбек Джамшитов маълумот беришди.

Мажлис якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Бошқа тафсилотлар номаълум.

Охирги маълумотларга кўра, Атамбоевнинг қароргоҳи штурми вақтида 48 киши жабрланган, махсус хизматларнинг бир жангчиси ҳалок бўлган, вилоят милицияси раҳбари бош мия-чаноқ жароҳати олиб, комага тушган. Махсус кучлар собиқ президентни ушлашнинг уддасидан чиқишмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар