«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:29
ЎЗO‘Z

Тошкент пропискасини бекор қилиш таклифи берилди

07 авг, 17:10 7 443 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент пропискасини бекор қилиш таклифи берилди Фуқаролар томонидан кўтарилган таклиф, масала ва муаммоларга имкон қадар тезкорлик билан муносабат билдириш ва ҳал этиш учун, шунингдек уларнинг давлат органлари билан самарали мулоқот ўрнатиш механизмини яратиш мақсадида махсус «Jamoatchilik» онлайн-платформаси ишга туширилди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» марказининг қўшма лойиҳаси асосида ташкил қилингин jamoatchilik.uz веб-сайти хизматларидан фойдаланиш барча учун очиқ ва бепул. Бу ерга қуйидаги хабар турларини юбориш мумкин:

- қонунчилик, давлат ва ҳудудий дастурларни такомиллаштиришга оид таклифлар;
- долзарб воқеалар (ҳодисалар) юзасидан тезкор хабарлар.

Тақдим этилган таклифлар сайтда эълон қилинади, барча жараёнлар кенг жамоатчилик учун очиқ бўлади. Ҳар бир таклиф масъул шахслар томонидан ўрганилиб, уларнинг натижалари жамоатчиликка эълон қилиб борилади.

Бундан ташқари, платформа долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида тадқиқотлар ва ижтимоий сўровлар ўтказади. Энг яхши таклиф муаллифлари ва муҳокамаларда фаол иштирок этганларни рағбатлантириш режалаштирилган.

Қайд этиш керак, сайт ишга тушганига саноқли кун бўлган бўлса-да, унга ҳозиргача 179та таклиф ва 14та хабар келиб тушди. Фаол фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар турлича. Мисол учун, улар орасида Тошкент пропискасини бекор қилиш таклифи ҳам берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар