«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:08
ЎЗO‘Z

"Локомотив" Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "Сурхон"дан "тарсаки еди"

04 авг, 20:14 2 897 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Локомотив" Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "Сурхон"дан "тарсаки еди" Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Сурхон” – “Локомотив” учрашуви ўз якунига етди. Термизда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Сардор Мирзаев жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин ҳам “Локо” футболчилари бир нечта қулай имкониятларгаэга бўлишди, бироқ улар самарасиз бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонлар ҳимояда хатога йўл қўйишди. 39-дақиқада Азамат Исроилов рақиб ҳимоясидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳам кичик устунлик “темирйўлчилар” томонида бўлди, бироқ бу ҳисобда акс этмади. 82-дақиқада Абдул Азиз Юсупов мезбонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда “Локо” дарвозаси томонига пенальти белгиланди. Шундан кейин Ислом Тўхтахўжаев асабларини жиловлай олмади ва ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа, “Сурхон” кубок чорак финалига йўл олди. “Локомотив” эса мусобақани тарк этди.

Соса Соla Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал
"Сурхон" – "Локомотив" 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:
0:1 - 7 Мирзаев, 1:1 - 39 Исроилов, 2:1 - 82 Юсупов, 3:1 - 90+3, пенальти Станоевич.
"Сурхон": Сардор Қобулжонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов (Асрор Ғофуров, 60), Раҳматулло Бердимуродов, Абдулазиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Элдор Бойматов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов, 85), Темурхўжа Абдухолиқов (Ариагнер Смит Медина, 65), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Арсланмират Аманов, Игорь Йелич.
Огоҳлантиришлар: Қобулжонов (15), Тўхтахўжаев (90+1)
Четлатиш: Тўхтахўжаев (90+1)




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 137
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар