«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:47
ЎЗO‘Z

Президент қарори: Жаслиқдаги колония ёпилади

03 авг, 13:03 3 647 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори: Жаслиқдаги колония ёпилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 август кунги ПҚ-4414-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли институционал ислоҳотлар ўтказилди, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қамоққа олинган шахслар ва маҳкумларни диний ва сиёсий қарашларидан қатъий назар ҳуқуқларига риоя қилиш, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш борасида халқаро мажбуриятларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.

Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили ва жамоатчилик билан бевосита мулоқот натижалари жазони ижро этиш тизимида сақлаш шароитларини янада гуманитар кўринишга келтириш орқали маҳкумларнинг ҳуқуқлари кафолатини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш зарурлигини кўрсатаётган эди.

Хабарда таъкидланишича, мазкур тарихий қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўналтирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар