«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:14
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда яна дефляция қайд этилди

01 авг, 13:43 4 241 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда яна дефляция қайд этилди 2019 йилнинг июль ойида истеъмол бозорида ўртача нархлар даражасининг пасайиши қайд этилиб, ой давомидаги дефляция кўрсаткичи 0,4 %ни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига асосан Kun.uz хабар бермоқда.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-июль ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 5,2 %га қимматлашди. 2018 йилнинг июль ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 13,5 %га кўтарилган.

2018 ва 2019 йилларнинг январь-июль ойлари давомида ойлик нархлар ўзгаришини таҳлилига кўра, 2018 йилда бўлгани каби, 2019 йилнинг июнидан бошлаб ой давомида умумий истеъмол нархлари даражасининг пасайиши қайд этилди. Бу асосан мавсумий тенденциялар ва оммавий равишда мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг пасайиши билан боғлиқ.

Ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 2018 ва 2019 йиллар дастлабки етти ойи давомидаги истеъмол нархларининг таққосланиши шуни кўрсатдики, нархлар энг юқори кўтарилиши чўққиси май ойида кузатилган (2018 йилда 106,6 %, 2019 йилда 106,0 %).

2018 йилнинг январь ойидан 2019 йилнинг июль ойига қадар йиллик кўринишдаги йиғма истеъмол нархлари индекси ўсиши динамикаси (ой, ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) умумий тенденциянинг босқичма-босқич пасайиши билан тавсифланади. Жумладан, нархлар кўтарилишининг энг юқори даражаси 2018 йилнинг январь ойида қайд этилган бўлиб (20,1 %), 2019 йилнинг июль ойигача босқичма-босқич пасайиб келган (13,5 %).

Умумий ҳисобда, 2018 йилнинг январь ойидан 2019 йилнинг июль ойига қадар йиллик истеъмол нархлари индексининг минимал кўрсаткичи 2019 йилнинг январь ойида (113,0 %) қайд этилган.

Йирик гуруҳлар бўйича нархлар ўзгаришига кўра, 2019 йилнинг июль ойи натижалари бўйича товарлар нархлари 0,6 %га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,3 %га пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида 0,4 %, хизматлар эса 0,2 %га қимматлашди.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-июль ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 4,6 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 5,7 %, хизматлар 5,6 %га қимматлашди. Йиллик кўринишда (2019 йил июль ойи 2018 йилнинг июль ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 17,4 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 9,5 %, хизматлар 12,7 %га кўтарилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 83
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар