«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:57
ЎЗO‘Z

Яккабоғ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди (фото)

01 авг, 09:45 4 888 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яккабоғ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди (фото) 31 июль куни Қашқадарё вилояти Халк депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Туман ахборот хизмати раҳбари Бозор Азизовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Сафаров Абдирасул Эштемирович Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланган.

Сессия ишида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

Сафаров Абдирасул Эштемирович 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Kun.uz сайтида «Kun.uz суриштируви: Яккабоғда тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлди. Сабаб нимада?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари М.Туймаевни тумандаги тадбиркорлардан бири Баҳриддин Исомов, катта кредит эвазига янги қурилган икки қаватли биносини бузмоқчи бўлгани боис, бензин сепиб қасддан ёқиб юборишга урингани, тадбиркор маҳалласида кўплаб уйлар аҳолига компенсация тўланмасдан бузилгани хабар қилинган эди.

Кейинчалик, Баҳриддин Исомов ушланиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Туман ҳокими ўринбосари М.Туймаев ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиб, унга нисбатан ҳам ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган эди.

Бунинг ортидан Хоразмнинг Урганч шаҳрида ҳам уйлари бузилган аҳолининг компенсация ололмай 2 ойдан бери сарсон-саргардон яшаб келаётган қисми вилоят ҳокимлигига кескин норозилигини билдирди. Бош вазир Абдулла Арипов президент Мирзиёев топшириғи билан Урганчга борди ва компенсация масаласини жойида ҳал қилди. Яккабоғдаги товон пули олмаган фуқароларга ҳам 1 млрд 700 млн сўм берилди.

Бош вазир Хоразмда ўтказган видеоселектор мажлисида Қашқадарё ва Хоразм вилоят ҳокимларига ҳайфсан бериб, Яккабоғ туман ҳокими ва прокурорини вазифасидан озод қилган эди.

Президент Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган селектор йиғилишида компенсация тўламасдан бирор тадбиркор ва фуқаро мулки бузилишига йўл қўймаслик бўйича барча даражадаги ҳокимларни кескин огоҳлантирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 314
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 429
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 101
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 248
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар