«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:26
ЎЗO‘Z

Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди

30 июл, 20:50 3 689 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди Бугун, 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг телеграм каналида хабар қилинишича, сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари қатнашишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шу кунга қадар Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ҳамза Ҳакимович Тўйчиев Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Тўйчиев 1978 йил Каттақўрғон туманида туғилган. 2001 йил Самарқанд Қишлоқ хўжалик институтини, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини битирган.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказганди.

Йиғилиш натижасига кўра, Жомбой туман ҳокими Умиджон Назаров ҳамда Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов қолган 3 сектор раҳбарлари билан бирга эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар