«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:01
ЎЗO‘Z

Россияда доллар ва евро 2015 йилнинг биринчи савдо кунидаёқ 5 рублга қимматлашиб кетди

06 янв, 12:06 10 094 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда доллар ва евро 2015 йилнинг биринчи савдо кунидаёқ 5 рублга қимматлашиб кетди Янги йил байрамларидан кейин 5 январь куни ўз ишини бошлаган Москва биржасида 2015 йилдаги биринчи савдо куни Россия валютаси учун омадсиз кечди. Рубль нархи бутун савдо куни давомида нефть нархи тушиши ортидан ҳам долларга, ҳам еврога нисбатан 4 фоизга арзонлашиб кетди. Бу ҳақда «ntv.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда
.

5 январь кунидаги савдолар ёпилишига яқин рублнинг долларга нисбатан курси 61 рублни, еврога нисбатан 72,5 рублни ташкил этди. АҚШ ва Европа пул бирликлари рублга нисбатан бир кун ичида 5 рублга қимматлаб кетди.

30 декабрь савдолар ёпилиши олдидан доллар 56 рублга, евро эса 68 рублга баҳоланган эди. Россия Марказий банки 1-12 январь кунлари учун хорижий валюталар расмий курсини тахминан айнан шу нарх атрофида ўрнатган эди.

Арзонлашаётган нефть рублнинг нархини кун бўйи пастга тортди. Нефть нархи охирги 5 йил ичида янги антирекорд ўрнатди. 5 январь куни Brent маркасидаги нефть нархи 3,5 долларга арзонлашиб, бир баррель нефть нархи 53 доллардан камроқни ташкил қилди, WTI маркасидаги нефть эса 2,5 долларга арзонлашиб, ушбу турдаги нефтнинг бир баррели нархи 50 доллардан камроқни ташкил қилди.

Фото: ntv.ru / kun




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар