«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 20:39
ЎЗO‘Z

Кўчмас мулк бўйича битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун янги нархлар белгиланди

26 июл, 11:30 4 265 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўчмас мулк бўйича битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун янги нархлар белгиланди Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги нархлар белгиланди:

жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлганида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;

301 квадрат метрдан ортиқ бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;

юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;

жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;

юридик шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;

жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари;

жисмоний шахсларнинг нотурар жой объектлари учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;

юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;

ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида ахборот бериш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи.

Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.

I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқоридаги давлат хизматлари нархи умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 41
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 1
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 4
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 41
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 60
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 149
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 133
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 194
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 107
  • Бўлимлар